Мазкур чегара ҳудуди минтақада энг нотинч ҳисобланади. Ўтган йили икки давлат ўртасида бўлиб ўтган қисқа муддатли урушларда ҳар икки томондан ўнлаб киши ҳалок бўлган эди.
Тожикистоннинг Сўғд вилоятида Қирғизистон-Тожикистон чегараси бўйича ҳукумат делегацияларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтгани эди. Делегацияларга ҳар икки давлат миллий хавфсизлик идоралари раҳбарлари Қамчибек Ташиев ва Саймўмин Ятимов раҳбарлик қилган.
Бўстон шаҳрида 16 октябрь куни бўлиб ўтган учрашувда чегарани делимитация ва демаркация қилиш ишларини тезлаштириш масалалари, топографик ишчи гуруҳларнинг фаолияти муҳокама қилинган.
Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Саймўмин Ятимов ҳамда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиевлар алоҳида музокара ҳам олиб борган, унинг мазмуни ошкор этилмаган.
Бу ҳукумат делегацияларнинг чегара масаласи бўйича бир ойда иккинчи учрашувидир. Аввалроқ Қирғизистоннинг Боткенида 2 октябрда ҳам учрашув бўлиб ўтгани эди, унда 44-сонли протоколни имзолаганини таъкидлади. Ушбу протокол амалга оширилса, аввал тожик-қирғиз чегарасидаги можароларини келтириб чиқарган барча масала ва муаммолар ҳал қилинади, деб баёнот берган ҳукумат делегацияларининг раҳбарлари.
Қирғизистон-Тожикистон чегарасининг узунлиги 970-980 километрни ташкил қилади. 2020 йилгача бу чегаранинг 519 километри тасдиқланган. Мазкур чегара ҳудуди минтақада энг нотинч ҳисобланади. 2021 йил ёзида, 2022 йил кузида икки давлат чегарачилари ўртасида бўлиб ўтган қисқа муддатли урушларда ҳар икки томондан ўнлаб киши ҳалок бўлган эди.