БМТ: Исроил бомбардимони деб 1 млн фаластинлик қочқинга айланди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги (UNRWA)  маълум қилишича, Исроил бомбардимони деб Ғазо секторида 1 миллиондан ортиқ фаластинлик ўз уйини ташлаб қочишга мажбур бўлди.

400 мингга яқин ички муҳожирлар UNRWA бинолари ва мактабларда бошпана топган, бироқ бу биноларнинг аксарияти пана сифатида хизмат кўрсатишга мўлжалланмаган.

Аввалроқ Исроил армияси (Цахал) Ғазо секторининг шимолий қисмида жойлашган Ғазо шаҳрининг аҳолисини шаҳардан чиқиб кетишга чақирди. Баёнотда айтилишича, бу талаб Ғазо аҳолисининг хавфсизлиги учун қилинган, чунки ҲАМАС жангарилари “Ғазо шаҳридаги туннелларда ва тинч аҳоли яшайдиган бинолар ичида яшириниб, аҳолидан тирик қалқон сифатида фойдаланмоқда”.

Бунга жавобан ҲАМАС Исроилни “психологик уруш”да айблади ва аҳолини уйини тарк этмасликка чақирди. “Америка Овози” нашрининг маълум қилишича, Ғазо секторида истиқомат қилаётганларнинг кўпчилиги ўз уйларини тарк этмасликларини билдирган.

ҲАМАС матбуот хизмати Исроил Ғазодан жануб томон йўл олган машиналарга зарба берганини, натижада 70 киши ҳалок бўлганини маълум қилди. Исроил ҳарбийлари ҳаво ҳужумларини изоҳламаган.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Исроилнинг бомбардимонлари оқибатида камида 2808 фаластинлик ҳалок бўлди, яна 10859 нафари яраланган.

Аввалроқ БМТ уйни ташлаб бошқа жойга кўчиб ўтиш Цахал буйруғини ҳалокатли гуманитар оқибатларсиз бажариш имконсиз деб ҳисоблайди ва бу буйруқ сўзсиз бекор қилиниши керак, деган БМТ Бош котиби матбуот котиби Стефан Дюжаррик.

Исроил ҳукуматининг сўнгги маълумотларига кўра, ҲАМАС ҳуружида 1400 дан ортиқ одам ҳалок бўлган, 155 киши гаров сифатида олиб кетилган.

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ХАМАСни гаровга олинганларни ҳеч қандай шартларсиз озод қилишга чақирди. У, шунингдек, Исроилдан Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдам тўсиқсиз киришини таъминлашни сўради.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ