Швецияда илк бор Қуръонни ёққан киши судланди

Швециянинг Линчепинг округ суди илк бор Қуръонни ёққан кишига нисбатан миллий нафрат қўзғатиш айблови билан қўзғатилган жиноий ишни кўриб чиқди.

Суд матбуот хизматининг билдиришича, мазкур иш бўйича айбланаётган 27 ёшли йигит шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Бу йигит 2020 йилнинг 11 сентябрида маҳаллий масжид олдида Қуръонни ёққани акс этган видеони твиттер ва youtibe тармоқларида эълон қилган эди.

Видеода Remove Kebab композицияси ҳам қўлланилган. Бу композиция 2019 йилда Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги масжидда содир этилган террактни эслатади. Ўшанда 51 киши ҳалок бўлган эди.

Суд мазкур композициянинг видеода қўлланилиши “мусулмонларга таҳдид сифатида қабул қилиниши мумкин”, деган хулосага келган.

Бунга қадар швед прокуратураси Қуръонни ёққанларга нисбатан жиноят иши очмаган. Прокуратура бундай воқеаларни “сўз ва фикр эркинлиги ифодаси” сифатида шарҳлар эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ