Бишкекда МДҲ саммити бўлиб ўтди

Саммитда ташкилотга аъзо давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Бишкекда 13 октябрь куни МДҲ президентлари саммити ўтмоқда. Мазкур йиғинда Озарбайжон, Беларус, Россия, Қирғизистон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон президентлари иштирок этмоқда.

Давлатлар раҳбарларининг «Ала-Арча» давлат қароргоҳида бўлиб ўтаётган учрашуви жонли эфирда узатилмоқда.

 

Саммит арафасида Арманистон бош вазири Никол Пашинян мазкур саммитда иштирок этмаслигини билдирган ва буни “юзага келган вазият” билан изоҳлаган. Бу қарорнинг бошқа тафсилотлари очиқланмаган.

Молдова президенти эса мазкур давлат МДҲдан чиқиш ҳаракатини бошлагани ортидан саммитда иштирок этмаяпти.

Саммитда ташкилотга аъзо давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ