Қамчи Кўлбаев хизматида бўлган 50 нафар божхоначи ишдан ҳайдалди

Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Марҳум жиноий авторитет Қамчибек Колбаев ва коррупцияда айбдор деб топилган божхона хизмати бошлиғининг собиқ ўринбосари Раиймбек Матраимовга алоқаси бўлган 50 нафар божхоначилар ишдан бўшатилди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Ўғрибоши Қамчибек Колбаевнинг жиноий алоқаларини тафтиш қилиш жараёнида божхона органларининг ички идоравий тартиб-қоидаларини бузган айрим мансабдор шахслар аниқланди. Божхона хизматининг ҳам марказий аппарати, ҳам маҳаллий бўлинмаларининг 50 га яқин ходими ўғрибоши Қамчибек ва божхона раҳбарлигидан коррупцияда айбловлар билан бўшатилган Райимбек Матраимовга яқин бўлган, уларнинг ноқонуний топшириқларини бажарган. Ушбу ходимлар эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Қирғизистон махсус хизматлари 4 октябрь куни Бишкекда ўтказган амалиётда Қамчибек Колбаев ўлдирилган эди. Колбаев уюшган жиноий гуруҳ бошлиғи сифатида Қирғизистон ички ишлар вазирлиги ҳисобида турган.

2012 йилда АҚШ уни йирик наркобарон деб топиб, собиқ Иттифоқ мамлакатларининг 10 нафар криминал авторитети қаторида “қора рўйхат”га киритган.

2021 йил март ойида эса Давлат департаменти Колбаевни қўлга олиш, жазога тортиш, шунингдек, у асос солган жиноий гуруҳнинг молиявий схемасини йўқ қилишга кўмак берувчи маълумот учун мукофотни 5 миллион долларга оширган.

Бишкекда отиб ўлдирилган ўғрибоши “Братский круг” халқаро жиноят ташкилотининг Қирғизистондаги шўъбаси раҳбари деб кўрилган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ