Бугун, 18-август куни Ўш шаҳридаги Ўзбек Миллий маркази томонидан Ўш шаҳар клиник шифохонасига иккита тез ёрдам машинаси ва беморлар учун кўрпа-тўшаклар, ортопедия тўшаклари ва ҳимоя костюмлари топширилди. Ўшдаги Ўзбек миллий маркази президенти Рашидхон Хўжаевнинг сўзларига кўра, берилган ёрдамнинг умумий ҳажми 6 миллион сомни ташкил этади. “Ёрдам қўлини чўзган фуқаролар – Ўш ва Ўш вилоятидаги қардошларимиздир. Биз аллақачон ҳудудларда бир қатор…
Батафсил...Oy: Avgust 2020
Ўш мэрияси йўлларни ювиш ва тозалаш учун махсус техникаларни сотиб олди
Ўш шаҳрида маҳаллий бюджет ҳисобидан йўлларни ювиш ва тозалаш учун тўртта махсус транспорт воситалари сотиб олинди ва фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда шаҳар мэриясининг матбуот хизмати хабар бермоқда. Бугун, 18-август куни техникаларни топшириш маросимида мэр Таалайбек Сарибашов, тегишли корхоналар раҳбарлари, «Ўш-Тазалик» муниципал корхонасининг ходимлари иштирок этишди. Шаҳар раҳбари «Ўш-Тазалик» ҳайдовчиларига автоуловларнинг калитларини топшириб, ундан сўнг уларни ўзи бошқариб, синовдан ўтказгани айтилмоқда.…
Батафсил...Қора-Болта шаҳрида истиқомат қилувчи киши қишда кунига 1 кг кўмир сарфланадиган печка қурди
Юртимизда тожливирусдан яна 318 нафар инсон соғайди
18 август ҳолатига кўра, бир кун ичида 155 кишига тожливирус инфекцияси қайд қилинга. Сўнгги 24 соат ичида 318 киши соғайди. Сўнгги 24 соат ичида Қирғизистонда икки киши тожливирусдан вафот этди. Вирусдан вафот этганларнинг умумий сони 1449 га етди. 18 август ҳолатига кўра, мамлакатда тожливирус қайд қилинганларнинг умумий сони 42 146 ни ташкил этди. Улардан 34,885 нафари даволанган, жами 1,498 киши…
Батафсил...30,6 мингдан ортиқ қирғизтонлик Россиядан ватанига қайтишди
10-17 август кунлари чартер рейсларида 3915 нафар фуқаро Россиядан олиб келинган. Бу ҳақда Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси хабар бермоқда. «Умуман олганда парвозлар тўхтатилганидан бошлаб, 20 мартдан 17 августгача Россиянинг 21 вилоятидан 30 минг 656 киши қайтиб келди. Россиядан 121 та рейс ва Оренбург ва Самара вилоятларидан Қозоғистон орқали 95 та автобус ташкиллаштирилган”, – дейилади элчилик хабарида. Шуни таъкидлаш керакки, Россия чет…
Батафсил...Бозорқўрғонда деҳқонлар 5400 тонна гуруч етиштириб, 20 фоизини экспорт қилади
Жалолобод вилоятининг Бозорқўрғон туманида шолини ўриб-йиғиш ишлари бошланди. Бу ҳақда Жалолобод вилоят медиа маркази хабар бермоқда. Туманда биринчи шоли йиғиш ишлари Сейди-Қум қишоғида бошланган. «Айни дамда деҳқонларнинг аксарияти ҳосилнинг пишишини кутмоқда. Уни йиғиш учун замонавий техникалар жалб қилинади. Қишлоқда яшовчи Абдужапар Умаров бу йил беш гектар майдонга шоли экди. Айни пайтда ҳосил пишиб, йиғиб олинмоқда», дейилади маълумотда. Вилоят маъмуриятига кўра,…
Батафсил...Солиқ тўловчиларга солиқ қарзлари бўйича белгиланган жарималари бекор қилинди
Солиқ ва суғурта бадаллари бўйича қарздорлар 2021 йил 1 июлга қадар қарздорликдан қутилгудек бўлишса, у ҳолда уларга белгиланган жарима ва пенялардан озод қилинадилар. 2021 йил 31 декабрига қадар қутилсалар, у ҳолда жарималар «чегирма»си 50%ни ташкил қилади. Бу ҳақда 17 август куни президент Сўўронбай Жээнбеков томонидан имзоланган “суғурта бадаллари бўйича жарималар, солиқ санкциялари, пенялар, фоизларни реструктуризациялаш тўғрисида”ги қонунда таъкидланади. Қонун парламент…
Батафсил...Қирғизистонда қайд қилинган ишсизларнинг аксарияти эркаклардир
2020-йилнинг биринчи чорагида Қирғизистонда иш қидирувчилар сони 97,4 минг кишини ташкил қилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси Меҳнат ва ижтимоий ривожланиш вазирлигига таяниб хабар беради. «Жорий йилнинг 1-апрел ҳолатига кўра 97,4 минг киши иш излаган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,1 фоизга кам», – дейилади баёнотда. Шунингдек, Қирғизистоннинг 78 минг фуқароси ишсиз сифатида қайд этилган. Уларнинг ярмидан кўпи…
Батафсил...Ўшда қанча сайловчи бор?
Ўш вилояти ва Ўш шаҳрида парламент сайловларида иштирок этадиган сайловчилар рўйхати 19 августга қадар аниқланади. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясининг Ўш вилоятидаги вакили Расул Қадиров маълум қилди. Унинг айтишича, ҳозирги рўйхат бўйича, Ўш вилоятида 702 минг сайловчи ва 502 сайлов участкаси бўлса, Ўш шаҳрида 143 минг 764 сайловчи ва 76 сайлов участкаси мавжуд. «Айни пайтда сайловчилар рўйхати янгиланмоқда. «Агар сайловчи…
Батафсил...Мактабларни карантинда ёпиш “авлодлар фожиаси” бўлади
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг бош эпидемиологи Мария Ван Керкхове COVID-19 касаллигининг иккинчи ва бошқа тўлқинларида карантин жорий қилиб бўлмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда у “The Telegraph” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди. Пандемия бошида ЖССТ барча давлатларга карантин чеклови ўрнатишни тавсия қилганди, бу коронавирус тарқалишининг олдини олиши керак эди. ЖССТ аввал карантин ўрнатиш кераклигига чақирганига қарамай, энди бундай чора кўриш тўғри эмаслигини…
Батафсил...Электр тез-тез узилиб қолмоқда. Муаммонинг сабаби нима?
Бу йил жуда кўп электр узилишлари содир бўлди. Бу ҳақда ер ости бойликлари, энергетика ва саноат қўмитаси раиси Эмил Ўсмўнбетов маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, жорий йилнинг етти ойида 3117 марта ўчирилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 348 тага кўпдир. «Аварияларнинг кўплигининг асосий сабаби – ускуналарнинг эскилиги ва об-ҳавонинг таъсири», – деди Ўсмўнбетов.
Батафсил...Сузоқ туманида бир омбор ва ем-хашаклар, Ўзган шаҳрида эса бир уй ёниб кетди
Сўнгги бир кун ичида мамлакатда 25 та ёнғин содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, уларни ўчириш учун 25 та техника юборилган. Сузоқ тумани Кумуш-Азиз қишлоғида омборхона ва эм-хашак ёниб кетди. Маълумотларга кўра, бахтсиз ҳодиса Тошназаров кўчасида содир бўлган. Натижада икки қаватли омбор 32 квадрат метр майдони, 100 той похол ва 20 пичан ёниб кетган. Ёнғинга электр симларининг…
Батафсил...Жалолободда кампирдек кийиниб, тиланчилик қилиб юрган 20 ёшли қиз ушланди
Жалолобод шаҳрида милиция ходимлари «Тиланчи» деб номланган рейд ўтказди, унинг давомида тиланчилик қилаётган кампир ёш қиз эканлиги аниқланди. Бу ҳақда Жалолобод вилояти ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда. Хабар қилинишича, рейд давомида 16 тиланчи қўлга олинган. Улардан етти нафари вояга етмаганлардир. Уларнинг шахси аниқланиб, уйларига юборилган. жамоат жойида ва бозорда кампир қиёфасига кириб, тиланчилик қилгани учун 20 ёшли қиз…
Батафсил...1-синф ўқувчилари ҳар куни мактабга бориб ўқийдиган бўлди
Янги ўқув йилида биринчи синф ўқувчиларини аввалгидек ҳар куни мактабда ўқитиш қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Президент Сўўрўнбай Жээнбеков ва Бош вазир Қубатбек Бўрўнов ўртасидаги ҳозирги ижтимоий-иқтисодий вазиятни муҳокама қилиш пайтида маълум бўлди. «Бош вазир эпидемиологик вазиятни таҳлил қилиш натижасида биринчи синф ўқувчиларини мактабга юбориш тўғрисидаги қарор қабул қилинганини Президентга маълум қилди», деди Президент матбуот хизмати. Аввалроқ, 1, 5, 9…
Батафсил...Қирғизистонда тожливирусдан соғайганлар сони 34 567 нафарга етди
17 август ҳолатига кўра, бир кун ичида 135 кишига тожливирус инфекцияси ташхиси қўйилган. Сўнгги 24 соат ичида 261 киши касалликдан даволанди. Сўнгги 24 соат ичида Қирғизистонда бир киши тожливирусдан вафот этди. Вирусдан вафот этганларнинг умумий сони 1449 га етди. 17 август ҳолатига кўра, мамлакатда тожливирус билан рўйхатга олинганларнинг умумий сони 41991 ни ташкил этди. Улардан 34 минг 567 нафари даволанган…
Батафсил...Қирғизистон 10 тоннадан ортиқ олтин сотди
Жорий йилнинг биринчи ярмида Қирғизистон 10 тонна 240,8 килограмм олтин сотди, дея хабар беради Миллий статистика қўмитаси. 538 миллион долларлик қимматбаҳо метал бу йил тўлиғи билан Буюк Британияга сотилди. Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг биринчи ярмида 9 тонна 430 килограмм (394,7 миллион доллар) дан ортиқ олтин сотилиб, у ҳам Буюк Британияга экспорт қилинган. 6,8 тонна кумуш Швейцарияга кетган, нархи 3,6 миллион…
Батафсил...Қозоғистонда 17 мамлакатдан келган йўловчилар ПЦР-тест топширмайди
Қозоғистон бош санитар врачи Айжан Есмагамбетова 17 августдан бошлаб карантин чоралари босқичма босқич юмшатилиши борасидаги фармойишни имзолади. Унда, жумладан, қуйидаги мамлакатлардан учиб келган самолётларнинг йўловчилари коронавирус манфий ПЦР-тести борасидаги маълумотномани тақдим қилмаслик мумкинлиги қайд қилинади: Хитой, Жанубий Корея, Япония, Грузия, Тайланд, Венгрия, Ҳиндистон, Германия, Чехия, Малайзия, Бирлашган Араб Амирликлари, Беларусь, Туркия, Миср, Украина, Нидерландия, Россия. Бу мамлакатлардан келганлар фақат термометриядан…
Батафсил...Uzbekistan Airways сентябрга қадар халқаро парвозларни бекор қилди
Uzbekistan Airways 16 августдан 31 августгача халқаро қатновларнинг ва маҳаллий йўналишлар бўйича мунтазам парвозларнинг бир қисми мажбурий бекор қилиниши ҳақида хабар қилди. Парвозлар амалга ошириладиган мамлакатлар ва Ўзбекистон Республикасининг маъмурий марказларидаги эпидемиологик чекловларни ҳисобга олган ҳолда халқаро ва маҳаллий қатновлар жадвалига ўзгартиришлар киритилди. Авиакомпаниянинг веб-сайти орқали ёки Uzbekistan Airways Sales филиалининг кассасида АЖнинг 2020 йил август ойидаги бекор қилинган қатновларига…
Батафсил...18 ёшли Муножат бир йилдан бери қидирилмоқда
Ўшда 3 чақалоқ ВИЧ-инфекцияси билан туғилган
Йил бошидан бери Ўш вилоятида 3 та чақалоқдан ВИЧ-инфекцияси аниқланди. Бу ҳақда Ўш вилояти СПИДга қарши кураш маркази ташкилий бўлим бошлиғи Сабирбек Ташпўлўтов маълум қилди. СПИДга қарши курашиш бўйича Республика марказининг расмий маълумотларига кўра, 2020-йилнинг 1 август ҳолатига кўра, Қирғизистонда ВИЧ-инфекцияси билан касалланган 9535 киши рўйхатга олинган. ВИЧ-инфекцияси мамлакатнинг барча минтақаларида қайд этилган. Энг кўп рўйхатга олинган ҳудудларга – Бишкек…
Батафсил...

