Бу йил Жалолобод вилоятида 23 та болалар боғчаси қурилади

 Бу йил Жалолобод вилоятида 23 та янги болалар боғчалари қурилишини якунлаш бўйича ҳаракатлар олиб борилмоқда. Бу ҳақда вилоят маъмурияти хабар берди. Маълумотларга кўра, ҳозирги вақтда туман ва шаҳарларда қурилаётган болалар боғчалари республика ва маҳаллий бюджетлардан, вилоят ва туман маблағлари ҳисобидан молиялаштирилмоқда. Унда жами 1445 ўрин пайдо бўлади. Бир болалар боғчаси тўлақонли битказилиб фойдаланишга берилса, 7 муассасада маблағ этишмаслиги сабабли қурилиш…

Батафсил...

437 киши COVID-19дан ўлмаган. Вазирлик статистикани қайта кўриб чиқди

Қирғизистонда тожливирусдан вафот этган беморларга оид статистикани таҳлил қилиш натижасида 437 киши COVID-19 касаллигидан бошқа касаллик туфайли вафот этгани аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Қаратаев брифинг пайтида маълум қилди. Эслатиб ўтамиз, 18 август ҳолатига кўра, мамлакатда тожливирусдан вафот этганлар сони 1448 кишига етгани айтилган. Аммо Соғлиқни сақлаш вазирлиги статистикани қайта ўрганиб чиққанда, 437 киши тожливирусдан ташқари касалликлардан…

Батафсил...

Бу йил ўтган йилга нисбатан ўлган одамлар кам

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Қаратаев Қирғизистонда ўлим ҳолатлари тўғрисидаги статистик маълумотларни тақдим этди. Унинг сўзларига кўра, бу йил ўлганлар сони ўтган йилдагидан кўп эмас. 2019 йилнинг дастлабки етти ойида жами 19 346 ўлим (100000 аҳолига 301,3 ҳолат) қайд этилди. Шунингдек жорий йилнинг шу даврида 18,799 киши (ҳар 100000 аҳолига 287 та ҳолат) вафот этган.

Батафсил...

Олий ўқув юрти ва коллежларда ўқув йили онлайн бошланади

Олий ва ўрта профессионал таълим ташкилотларида янги ўқув йили онлайн-форматида бошланади. Бу қарор мулк шаклидан қатъий назар барча таълим муассасларига тааллуқлидир. Бу ҳақда таълим вазирлиги маълум қилди. Таълимда ZOOM, Google classroom, Moodle, WhatsApp, Skype сингари платформалардан, электрон кутубхонадан фойдаланилади. Таълим вазирлигининг ишонтиришича, консультатив маслаҳат таълим соҳасида инсон ресурсларини тайёрлаш, цифрли инфраструктуралар, методик база ва ўқув жараёнини баҳолаш методларини онлайн-форматида тавсия…

Батафсил...

Ўш шаҳар шифохонасига Ўзбек миллий маркази 6 миллион сомлик ёрдам берди

Бугун, 18-август куни Ўш шаҳридаги Ўзбек Миллий маркази томонидан  Ўш шаҳар клиник шифохонасига иккита тез ёрдам машинаси ва беморлар учун кўрпа-тўшаклар, ортопедия тўшаклари ва ҳимоя костюмлари топширилди. Ўшдаги Ўзбек миллий маркази президенти Рашидхон Хўжаевнинг сўзларига кўра, берилган ёрдамнинг умумий ҳажми 6 миллион сомни ташкил этади. “Ёрдам қўлини чўзган фуқаролар – Ўш ва Ўш вилоятидаги қардошларимиздир. Биз аллақачон ҳудудларда бир қатор…

Батафсил...

Ўш мэрияси йўлларни ювиш ва тозалаш учун махсус техникаларни сотиб олди

 Ўш шаҳрида маҳаллий бюджет ҳисобидан йўлларни ювиш ва тозалаш учун тўртта махсус транспорт воситалари сотиб олинди ва фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда шаҳар мэриясининг матбуот хизмати хабар бермоқда. Бугун, 18-август куни техникаларни топшириш маросимида мэр Таалайбек Сарибашов, тегишли корхоналар раҳбарлари, «Ўш-Тазалик» муниципал корхонасининг ходимлари иштирок этишди. Шаҳар раҳбари  «Ўш-Тазалик» ҳайдовчиларига автоуловларнинг калитларини топшириб, ундан сўнг уларни ўзи бошқариб, синовдан ўтказгани айтилмоқда.…

Батафсил...

Юртимизда тожливирусдан яна 318 нафар инсон соғайди

18 август ҳолатига кўра, бир кун ичида 155 кишига тожливирус инфекцияси қайд қилинга. Сўнгги 24 соат ичида 318 киши соғайди. Сўнгги 24 соат ичида Қирғизистонда икки киши тожливирусдан вафот этди. Вирусдан вафот этганларнинг умумий сони 1449 га етди. 18 август ҳолатига кўра, мамлакатда тожливирус қайд қилинганларнинг умумий сони 42 146 ни ташкил этди. Улардан 34,885 нафари даволанган, жами 1,498 киши…

Батафсил...

30,6 мингдан ортиқ қирғизтонлик Россиядан ватанига қайтишди

10-17 август кунлари чартер рейсларида 3915 нафар фуқаро Россиядан олиб келинган. Бу ҳақда Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси хабар бермоқда. «Умуман олганда парвозлар тўхтатилганидан бошлаб, 20 мартдан 17 августгача Россиянинг 21 вилоятидан 30 минг 656 киши қайтиб келди. Россиядан 121 та  рейс ва Оренбург ва Самара вилоятларидан Қозоғистон орқали 95 та автобус ташкиллаштирилган”, – дейилади элчилик хабарида. Шуни таъкидлаш керакки, Россия чет…

Батафсил...

Бозорқўрғонда деҳқонлар 5400 тонна гуруч етиштириб, 20 фоизини экспорт қилади

Жалолобод вилоятининг Бозорқўрғон туманида шолини ўриб-йиғиш ишлари бошланди. Бу ҳақда Жалолобод вилоят медиа маркази хабар бермоқда. Туманда биринчи шоли йиғиш ишлари Сейди-Қум  қишоғида бошланган. «Айни дамда деҳқонларнинг аксарияти ҳосилнинг пишишини кутмоқда. Уни йиғиш учун замонавий техникалар жалб қилинади. Қишлоқда яшовчи Абдужапар Умаров бу йил беш гектар майдонга шоли экди. Айни пайтда ҳосил пишиб, йиғиб олинмоқда», дейилади маълумотда. Вилоят маъмуриятига кўра,…

Батафсил...

Солиқ тўловчиларга солиқ қарзлари бўйича белгиланган жарималари бекор қилинди

Солиқ ва суғурта бадаллари бўйича қарздорлар 2021 йил 1 июлга қадар қарздорликдан қутилгудек бўлишса, у ҳолда уларга белгиланган жарима ва пенялардан озод қилинадилар. 2021 йил 31 декабрига қадар қутилсалар, у ҳолда жарималар «чегирма»си 50%ни ташкил қилади. Бу ҳақда 17 август куни президент Сўўронбай Жээнбеков томонидан имзоланган “суғурта бадаллари бўйича жарималар, солиқ санкциялари, пенялар, фоизларни реструктуризациялаш тўғрисида”ги қонунда таъкидланади. Қонун парламент…

Батафсил...

Қирғизистонда қайд қилинган ишсизларнинг аксарияти эркаклардир

2020-йилнинг биринчи чорагида Қирғизистонда иш қидирувчилар сони 97,4 минг кишини ташкил қилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси Меҳнат ва ижтимоий ривожланиш вазирлигига таяниб хабар беради. «Жорий йилнинг 1-апрел ҳолатига  кўра 97,4 минг киши иш излаган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,1 фоизга кам», – дейилади баёнотда. Шунингдек, Қирғизистоннинг 78 минг фуқароси ишсиз сифатида қайд этилган. Уларнинг ярмидан кўпи…

Батафсил...

Ўшда қанча сайловчи бор?

 Ўш вилояти ва Ўш шаҳрида парламент сайловларида иштирок этадиган сайловчилар рўйхати 19 августга қадар аниқланади. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясининг Ўш вилоятидаги вакили Расул Қадиров маълум қилди. Унинг айтишича, ҳозирги рўйхат бўйича, Ўш вилоятида 702 минг сайловчи ва 502 сайлов участкаси бўлса, Ўш шаҳрида 143 минг 764 сайловчи ва 76 сайлов участкаси мавжуд. «Айни пайтда сайловчилар рўйхати янгиланмоқда. «Агар сайловчи…

Батафсил...

Мактабларни карантинда ёпиш “авлодлар фожиаси” бўлади

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг бош эпидемиологи Мария Ван Керкхове COVID-19 касаллигининг иккинчи ва бошқа тўлқинларида карантин жорий қилиб бўлмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда у “The Telegraph” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди. Пандемия бошида ЖССТ барча давлатларга карантин чеклови ўрнатишни тавсия қилганди, бу коронавирус тарқалишининг олдини олиши керак эди. ЖССТ аввал карантин ўрнатиш кераклигига чақирганига қарамай, энди бундай чора кўриш тўғри эмаслигини…

Батафсил...

Электр тез-тез узилиб қолмоқда. Муаммонинг сабаби нима?

Бу йил жуда кўп электр узилишлари содир бўлди. Бу ҳақда ер ости бойликлари, энергетика ва саноат қўмитаси раиси Эмил Ўсмўнбетов маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, жорий йилнинг етти ойида 3117 марта ўчирилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 348 тага кўпдир.  «Аварияларнинг кўплигининг асосий сабаби – ускуналарнинг эскилиги ва об-ҳавонинг таъсири», – деди Ўсмўнбетов.

Батафсил...