Сўнгги бир кун ичида мамлакатда 25 та ёнғин содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, уларни ўчириш учун 25 та техника юборилган.
Сузоқ тумани Кумуш-Азиз қишлоғида омборхона ва эм-хашак ёниб кетди.
Маълумотларга кўра, бахтсиз ҳодиса Тошназаров кўчасида содир бўлган. Натижада икки қаватли омбор 32 квадрат метр майдони, 100 той похол ва 20 пичан ёниб кетган. Ёнғинга электр симларининг қисқа туташуви сабаб бўлган.
Ўзган шаҳрида бир уй ёнди. Маълумотларга кўра, бахтсиз ҳодиса Пайиз-Обод кўчасида бўлган. Натижада 12 квадрат метр том, 2 дона ёғоч эшик ва 1 дераза ёниб кетди. Ёнғинга электр узатиш линиялари сабаб бўлган.