
Kun: 27.08.2020
Қирғизистондаги ўрта касб-ҳунар таълими бор қайси мутахассислари ишсиз қолмайди?
Қирғизистондаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари орасида энг кўп техник билимга эга бўлганлар ишлайди. Бу ҳақда Таълим ва фан вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. 2016 йилдан буён ёшларни касбга йўналтириш тизимини ривожлантириш концепцияси изчил ишламоқда. Ҳисоботга кўра, ҳар йили ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларига 25-30 минг ўқувчи қабул қилинади. Ўрта касб-ҳунар таълими тизимида бандлик даражасини ошириш мақсадида битирувчиларни мониторинг…
Батафсил...Жалолобод вилоятида асфальтлаш ишларининг аксарияти тугалланди
Жалолобод вилоятининг туман марказларидаги кўчаларни асфальтлаш ишлари 70 фоизга бажарилган. Маълумки, жорий йилда вилоятда жами 34,9 км яроқсиз йўллар асфальтланаши кўриб чиқилган, бунинг учун республика бюджетидан 133 миллион 300 минг сом маблағ ажратилган. Сузоқ тумани биринчи бўлиб ишни якунлади, Чотқол тумани – 90%, Тўқтоғул – 70%, Ола-Буқа, Ахси, Новкен, Тўғуз-Тўра туманлари – 50%. Шу билан бирга, Қўчқорота, Мойли-Сув, Тошкўмир, Шамолди-Сой…
Батафсил...Ўш вилоятидаги 544 мактабда 238 минг 726 ўқувчи таҳсил олади
Ўш вилоятининг 544 мактабида 238 минг 726 ўқувчи таҳсил олади. Бу ҳақда Ўш таълим институтининг директори Гулмира Турдубаева ўқитувчиларнинг август йиғилишида маълум қилди. Унга кўра вилоятда 17 минг 954 ўқитувчи ишлайди. Ўш вилояти туманларидаги мактаблар сони: Қора-Сув тумани – 142 Ноокат тумани – 114 Ўзган тумани – 96 Аравон тумани – 57 Қора-Қулжа тумани – 56 Олай тумани – 53…
Батафсил...Ўшда гўшт нархи 11% гача қимматлади
Ўш шаҳрида гўштнинг нархи 8-11 фоизга кўтарилди. Бу ҳақда Монополияга қарши тартибга солиш давлат агентлигининг Ўш вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи Жанбўлўт Айбашов маълум қилди. Маълумки, агар 1 ой ичида нарх 20 фоизга ошса, тегишли идоралар нархларга чекловларини ўрнатадилар. Гўшт нархи Қирғизистондаги чорва молларини қўшни мамлакатларга экспорт қилинаётганлиги туфайли кўтарилди. Илгари гўшт нархи 340 сом эди, энди эса 380-400 сомгача сотилмоқда.…
Батафсил...Жалолободдаги стадионлар очилади ва масжидларда эртадан Жума намози ўқилади
Жалолободда масжидлар ва жамоат транспортларига киргизилган чекловлар бекор қилинади. Ушбу қарор шаҳар штабининг бугунги йиғилишида қабул қилинди, деб хабар қилмоқда ҳукуматнинг вилоят бошқармаси. 1-сентябрдан жамоат автобуслари мактабга болаларни ташийди. «Автобуслар 1 сентябрдан иш фаолиятини тиклайди. Янги ўқув йилининг бошида биринчи синф ўқувчиларини мактабларга етказиб бериш тўғрисида қарор қабул қилинди. Микроавтобуслар шанба ва якшанба кунлари ҳам қатнайди», – дейилади хабарда. Қарорга…
Батафсил...Ўш вилоятидаги 421 та болалар боғчасида 38 минг 519 бола тарбияланмоқда
Ўш вилоятидаги 421 та болалар боғчасида 38 минг 519 бола тарбияланмоқда. Уларга 2171 нафар ўқитувчи таълим беради. Бу ҳақда Ўш таълим институти директори Гулмира Турдубаева ўқитувчиларнинг август йиғилишида айтди. Вилоятнинг туманларидаги болалар боғчаларининг сони: Қора-Сув тумани – 109 Новқат тумани – 95 Ўзган тумани – 63 Аравон тумани – 57 Қора-Қулжа тумани – 41 Олай тумани – 30 Чўнг-Олай тумани…
Батафсил...Янги Зеландияда 51 одамни ўлдирган қотил умрбодга қамалди
Австралиялик террорчи, Крайсчерч шаҳрида 51 мусулмоннинг қотили бўлган Брентон Таррантга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда мамлакат расмий ОАВлари хабар бермоқда. Брентон Харрисон Таррант умрбод қамоққа ҳукм қилинди, у ҳеч қачон қамоқдан озод қилинмайди. Бу ҳақида Янги Зеландия суди алоҳида айтиб ўтган. Жиноятчи умрининг қолган қисмини қомоқда ўтказади ва ҳеч қандай шартли озодликка чиқишдан маҳрум этилади. Янги Зеландия тарихида биринчи марта ушбу…
Батафсил...COVID-19: 275 бемор соғайди ва 101 янги ҳолат қайд этилди
27 август ҳолатига кўра бир кун давомида 101 кишига тожливирус инфекциясининг ташхиси қўйилган. Бу ҳақда республика штаби хабар бермоқда. Бишкек – 32 Ўш – 1 Чуй вилояти – 7 Ўш вилояти – 10 Талас вилояти – 4 Норин вилояти – 5 Иссиқкўл вилояти – 18 Жалолобод вилояти – 16 Боткен вилояти – 8 Шунингдек сўнгги 24 соат ичида 275 киши…
Батафсил...Россиядан депортация қилинган 54 қирғизистонлик Ўш шаҳрига етказилди
Кеча, 26-август куни навбатдаги Москва-Ўш рейси ташкил қилинди. «Урал авиалиниялари» авиакомпаниясининг рейси билан Қирғизистоннинг 243 фуқароси етиб келди. Улар орасида ёш болалар ҳам бор. Ташқи ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, самолётда Россия қонунларини бузгани учун депортация қилинган 54 қирғизистонлик ҳам бўлган. Улар чет эл фуқароларини вақтинча сақлаш жойларида бўлишган.
Батафсил...Бузулукда тўпланган 1569 қирғизистонлик 25 автобусда келмоқда
Оренбург вилоятининг Бузулук туманида тўпланган 1569 нафар Қирғизистон фуқароси йўлга чиқди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди. Қайд этилишича, ватандошлар Қозоғистон йўл ҳаракати полицияси ҳамроҳи билан 25 автобусда Қирғизистонга йўл олишган. Қозоғистон томони транзит йўлагини очишга рухсат берганидан кейин Қирғизистон фуқароларини Россиядан олиб келиш имконияти пайдо бўлганлиги қайд этилган.
Батафсил...Энди Россиядаги ватандошлар Қирғизистонга ўзлари чипта олиб келишлари мумкин
Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси ва унинг шаҳарлардаги консулликлари фуқароларни ўз ватанига қайтариш учун чартер рейслари рўйхатларини тузишни тўхтатишга қарор қилдилар. Бу ҳақда элчихона матбуот хизмати хабар бермоқда. Шу муносабат билан, «Авиатрафик», «Аэрофлот», «Сибирь», «Тез жет» ва «Уральские авиалинии» авиакомпаниялари чипталарни расмий кассалар ёки веб-сайт орқали мустақил равишда сотишга ҳуқуқини олди. «27 августдан бошлаб Қирғизистоннинг барча фуқаролари уйга қайтишни истасалар, тўғридан-тўғри элчихонага…
Батафсил...