Солиқ тўловчиларга солиқ қарзлари бўйича белгиланган жарималари бекор қилинди

Солиқ ва суғурта бадаллари бўйича қарздорлар 2021 йил 1 июлга қадар қарздорликдан қутилгудек бўлишса, у ҳолда уларга белгиланган жарима ва пенялардан озод қилинадилар. 2021 йил 31 декабрига қадар қутилсалар, у ҳолда жарималар «чегирма»си 50%ни ташкил қилади.

Бу ҳақда 17 август куни президент Сўўронбай Жээнбеков томонидан имзоланган “суғурта бадаллари бўйича жарималар, солиқ санкциялари, пенялар, фоизларни реструктуризациялаш тўғрисида”ги қонунда таъкидланади. Қонун парламент томонидан 25 июн куни қабул қилинган эди.

Мазкур қонун тожливирус вабоси шароитида солиқ тўловчиларнинг молиявий аҳволини қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилинди. Реструктуризация бўйича импортга ҚҚС, импортга акциз солиғи ва ижтимоий суғурта бўйича суғурта бадалларини ўз ичига олади.

Жумладан, агар 2020 йил 1 июлида солиқ тўловчи ўз вақтида солиқ тўламагани учун пеня бўлса, у асосий қарзни 2021 йил 1 июлигача бу пенясиз узиши мумкин. 2021 йил 31 декабригача қутилгудек бўлса у ҳолда пенянинг 50% ни тўлайди.

Шу каби шароитлар суғурта бадаллари бўйича қарздорларга ҳам жорий қилинди.

Қонун 2020 йил 17 августдан кучга кирди ва 2021 йил 31 декабригача амалда бўлади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ