Миллий банкнинг олтин-валюта захиралари 3 миллиард доллардан ошди

Қирғизистоннинг олтин-валюта захиралари ҳажми 3 миллиард 82 миллион долларни ташкил қилади. Бу ҳақда  Миллий банк раиси Тўлқунбек Абдиғулов маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, сўнгги икки йил ичида Қирғизистон ички бозордан олтин сотиб олиш ҳажмини оширди. «Натижада захирадаги олтин-валютанинг ҳажми ошди. Бугунги кунда бу 3 миллиард 82 миллион долларни ташкил этади, бу импорт харажатларини 6,5 ой давомида қоплаш учун етарли», –…

Батафсил...

Ўзбекистон-Қирғизистон Ҳукуматлари делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов 26 август куни Қирғизистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Акрам Мадумаровни қабул қилди. Учрашувда давлат чегараларини делимитация қилиш, ўтказиш пунктлари самарали фаолиятини таъминлаш, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, икки давлат Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ҳамда чегараолди ҳудудлар раҳбарлари (ҳокимлари) Кенгашининг навбатдаги мажлисларини ўтказиш масалалари кўриб чиқилди. Шу кунларда…

Батафсил...

Бундан буён Ўшдаги бозорлар фақат душанба куни тушгача ёпилади

  Ўшдаги бозорларни бундан буён дезинфекция қилиш ишлари ҳар душанба куни фақат тушгача давом этади. Бу ҳақда шаҳар мэрияси хабар берди. Эслатиб ўтамиз, шу кунгача хавфсизлик чоралари туфайли  душанба ва жума кунлари ёпилаётган эди.  Бундан буён ҳафтада икки кун эмас, фақат душанба куни тушгача ёпилади. Шунингдек  ҳафта давомида одатдагидек тартибда фаолият олиб бориши айтилди.

Батафсил...

Мамлакат бюджети махсус рақамларни сотишдан 2,4 миллион сом фойда кўрди

Сўнгги тўрт йил ичида автомобиллар учун шахсий рақамларнинг белгиларини сотилишидан мамлакатнинг бюджетига 2 миллион 400 минг сом тушган. Бу ҳақда Давлат рўйхатга олиш хизмати хабар бермоқда. Унга кўра, автоуловларнинг шахсий рақамлари ким ошди савдосисиз сотилиб, ҳар бири 100 минг сомга баҳоланди. Ундан тушган барча маблағлар давлат бюджетига тушади. Маълумотда айтилишича, 2016 йилгача қирғизистонликларга   шахсий рақамни ҳусусий компания ясаб берган. Ўша…

Батафсил...

Қирғизистонда автомобил ва кўчмас мулк учун кимлар солиқ тўлайди?

Давлат солиқ хизмати бир қатор кўчар ва кўчмас мулк эгалари солиқ тўлашлари кераклигини огоҳлантирмоқда. Майдони 80 квадрат метрдан ортиқ квартираларга ва 150 квадрат метрдан ортиқ хусусий уйларга солиқ солинади. Иккита квартираси ёки иккита уйга эга бўлган фуқаролар фақат битта мулкка солиқ тўлайдилар. Бу мулк эгасининг танловига боғлиқ бўлади. Уй-жой қуриш учун мўлжалланган барча ер участкаларидан солиқ олинади. Бишкек ва Ўшда…

Батафсил...

Қирғизистон Ўзбекистон билан ўзаро авиақатновларни қайта очишга тайёр эмас

Ўзбекистон ҳукумати Қирғизистонга икки давлат ўртасидаги авиақатновларни қайта йўлга қўйиш масаласида таклиф киритди. Бироқ Қирғизистон ҳукумати бу масалани ҳозирча кўриб чиқишга тайёр эмас. Қирғизистон Фуқаролик авиацияси агентлигининг директори Курманбек Акишевнинг айтишича, бу масала тожливирус билан боғлиқ вазият яхшиланиб, чегаралар очилганидан сўнггина муҳокама қилинади. Унга кўра, мутахассислар Қирғизистонда ҳам, Ўзбекистонда ҳам тожливирус вазияти мураккаблигича қолаётганини айтмоқдалар. Айни пайтда Қирғизистон Россия, Қозоғистон…

Батафсил...

Бу йил ўқувчилар мактабга қандай кийиниб келиши керак?

Бу йил мактабларда форма талаб қилинмайди. Бу ҳақда Таълим ва фан вазири Қанибек Исақов  маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳар йили баъзи мактаб директорлари тикувчилик цехлари билан боғланиб, уларнинг манфаатларини кўзлаб иш тутадиган ҳолатлар бўлар эди. Ота-оналардан кўплаб мурожаатлар бўлган. «Ҳозир одамлар қийналаётган бўлса, биз кимдир биров манфаатини кўзламасин дея кийимни бекор қилдик», деди у.  Одамларнинг ҳаёти ва ҳолатини инобатга…

Батафсил...

Қирғизистондаги 1200 мактаб компьютер техникаси билан таъминланади

Жаҳон банкининг «Келажак учун таълим» лойиҳаси доирасида бутун мамлакат бўйлаб 1200 мактабни компьютерлар билан жиҳозлаш режалаштирилган. 2020- йилнинг 1-декабргача 10 мактабда «Келажак мактаби» модели ишга туширилади. Бу ҳақда бугун Қирғизистон Бош вазири Қубатбек Бўрўнов маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, мактабларни юқори тезликдаги Интернет билан таъминлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Қирғизистон бўйича 2292 мактабнинг 99 фоизи Интернетга уланган. Ҳукуматнинг 14-августдаги йиғилишида…

Батафсил...

Қирғизистон номинал иш ҳақининг ўсиши бўйича ЕОИИнинг уч лидерининг қаторига кирди

Маълумотларга кўра,  январь-июнь ойларида иш ҳақи  Белоруссияда 8,3 фоизга, Арманистонда 4,8 фоизга, Қирғизистонда 4,4 фоизга ва Қозоғистонда энг юқори кўрсаткич 9,3 фоизга ошди. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодиёти комиссияси хабар берди. Россиянинг ўсиш даражаси энг паст кўрсаткич бўлиб, 2,9 фоизни ташкил этади. Жорий йилнинг биринчи ярмида ўртача номинал иш ҳақи Арманистонда 2019-йилнинг шу даврига нисбатан 5,4 фоизга, Белоруссияда 13,5 фоизга, Қозоғистонда…

Батафсил...

Қирғизистонда Жума намозига рухсат берилди

Масжидларда жума намозини ўқишга рухсат берилди. Шу муносабат билан Қирғизистон мусулмонлари диний идораси масжидларда янги қоидалар ҳақида маълумот эълон қилди: Талаблар: – Беш вақт намоз ва жума намозига келган фуқаролардан юзқоп кийиш талаб қилинади. – Масжид атрофида дезинфексия ишларини олиб бориш ва фуқароларнинг тана ҳароратини текшириш талаб қилинади. – Масжидда одамлар орасида 1,5 метрлик масофани сақлаш керак. – Намозхонларга қўл…

Батафсил...