Ўш шаҳар шифохонасига Ўзбек миллий маркази 6 миллион сомлик ёрдам берди

Бугун, 18-август куни Ўш шаҳридаги Ўзбек Миллий маркази томонидан  Ўш шаҳар клиник шифохонасига иккита тез ёрдам машинаси ва беморлар учун кўрпа-тўшаклар, ортопедия тўшаклари ва ҳимоя костюмлари топширилди.

Ўшдаги Ўзбек миллий маркази президенти Рашидхон Хўжаевнинг сўзларига кўра, берилган ёрдамнинг умумий ҳажми 6 миллион сомни ташкил этади.

“Ёрдам қўлини чўзган фуқаролар – Ўш ва Ўш вилоятидаги қардошларимиздир. Биз аллақачон ҳудудларда бир қатор обсервацияларни очганмиз. Биз бу билан тўхтаб қолмаймиз. Яна ёрдам кўрсатилади. Биз акциямизни бошқа вилоятларда ҳам давом эттириш ниятидамиз «, деди Рашидхон Хўжаев.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ўш шаҳридаги координатори Қиялбек Ташбўлўтовнинг сўзларига кўра, шу кунгача Ўш шаҳар тез тиббий ёрдам бекатига ҳукумат томонидан учта янги тез тиббий ёрдам машинаси берилган.

«Ўш шаҳар тез тиббий ёрдам бекатида 14 тез тиббий ёрдам машинаси мавжуд бўлса, улардан тўрттаси ишламаяпти. Яна етти нафари доимий техник хизматга муҳтож. Ўшдаги ўзбек қардошлар берган машиналарда барча зарур жиҳозлар  ўрнатилган ”, – деди Қиялбек Ташбўлўтов.

Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда Ўш шаҳрида COVID-19 вирусини юқтирганларнинг умумий сони 2101 кишига етди. Шаҳардаги 18 касалхонадан 14 таси ёпилиб, тўрттаси ишламоқда. Агар вазият яхшиланса, яна бир шифохона ёпилади.

Айни пайтда Ўшда тожливирус билан оғриган 45 бемор, зотилжамдан азият чекаётган 48 киши даволанмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ