30,6 мингдан ортиқ қирғизтонлик Россиядан ватанига қайтишди

10-17 август кунлари чартер рейсларида 3915 нафар фуқаро Россиядан олиб келинган. Бу ҳақда Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси хабар бермоқда.

«Умуман олганда парвозлар тўхтатилганидан бошлаб, 20 мартдан 17 августгача Россиянинг 21 вилоятидан 30 минг 656 киши қайтиб келди. Россиядан 121 та  рейс ва Оренбург ва Самара вилоятларидан Қозоғистон орқали 95 та автобус ташкиллаштирилган”, – дейилади элчилик хабарида.

Шуни таъкидлаш керакки, Россия чет эл фуқароларининг киришини чеклашни давом эттирмоқда. Шу муносабат билан, ҳозирда Қирғизистон фуқаролари Россия ҳудудига ҳеч қандай сабабсиз кира олмайдилар.

Элчихона Қирғизистон ва Россия ўртасидаги мунтазам авиарейслар тикланмаганини ва Россия-Қозоғистон чегараси ёпилганини эслатмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ