32 мамлакат президентлари қирғизистонликларни Мустақиллик байрами билан табрикладилар

Бугун 32 мамлакат Президентлари Президент Сўўрўнбай Жээнбеков ва қирғизистонликларни Мустақиллик куни билан табрикладилар. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда. Шуни таъкидлаш керакки, бу йил Қирғизистон мустақиллигининг 29 йиллиги нишонланмоқда. Ала-Тоо майдонида Президент Сўўрўнбай Жээнбеков иштирокида тантанали маросим бўлиб ўтди. Соат 17.00 гача қирғизистонликларни қуйидаги мамлакатлар раҳбарлари табрикладилар: • Россия президенти Владимир Путин; • Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ва биринчи…

Батафсил...

Макрон Парижда Қирғизистоннинг дипломатик ваколатхонасини очишни таклиф қилди

Франция Президенти Эммануэль Макрон Қирғизистон халқини ва Қирғизистон Республикаси Президенти Сўўрўнбай Жээнбековни Мустақиллик куни билан табриклади. «Қирғизистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан самимий табрикларимни ва тилакларимни изҳор этишга ижозат бергайсиз ва Қирғизистон халқига фаровонлик тилайман. Биз шахсларнинг эркинликларини ҳимоя қилишимиз ва демократик қадриятларимизни сақлашимиз керак. Чунки халқимиз ўз тарихида жуда катта фидойиликларни кўрсатган. Бу борада Қирғизистон ўз зиммасига олган…

Батафсил...

Эртага Олий Кенгашнинг 8-сессияси ўз фаолиятини бошлайди

Эртага, 1-сентябр куни соат 10: 00да Олий Кенгашнинг VI чақириқнинг навбатдаги сессиясининг расмий очилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда Олий Кенгаш матбуот хизмати хабар бермоқда. Ҳар йили парламент сессиялари сентябрнинг биринчи иш кунида бошланади ва кейинги йилнинг июнь ойининг охирги иш кунигача давом этади. Аввалроқ, 30-июнь куни Олий Кенгашнинг 7-сессияси якунланган эди. Июль ойида депутатлар ҳудудлардаги сайловчилар билан учрашиб, август ойида…

Батафсил...

Бишкекда 6 минут салют отиш учун бюджетдан 700 минг сом сарфланади

 Қирғизистон мустақиллиги куни муносабати билан Бишкекда олти дақиқа салют отилади. Бу ҳақда ташкилий қўмита хабар берди. Фейерверкни ташкил қилишга 700 минг сом маблағ сарфланди. Салют отиш Ала-Тоо майдонида соат 22.00 да бошланади. Маданият, ахборот ва туризм вазирлиги матбуот хизмати бунга аниқлик киритишга ваъда берган, аммо маълумот берилмаган.  Аввалроқ Бишкек мэрияси шаҳарни безатиш ва Мустақиллик кунини нишонлаш учун шаҳар бюджетидан 2,7…

Батафсил...

Ўзбекистон – Қирғизистон ўртасида бир томонлама фақат “Дўстлик” чегараси очилади

Қирғизистон ҳукумати 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон фуқароларига мамлакат ичкарисига ҳеч қандай чекловларсиз киришига рухсат берди. Айни пайтда ҳозирча қирғизистонликлар Ўзбекистонга ўта олмайди. Қирғизистон Чегара хизмати расмийси Гулмира Бўрубаеванинг билдиришича, Ўзбекистон COVID-19 тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлашган давлатлар рўйхатига киритилгани сабабли чегарани очиш ҳақида қарор қилинган. Гулмира Бўрубаеванинг айтишича, 1 сентябрдан бошлаб ҳозирча икки давлат ўртасидаги фақат “Дўстлик” чегара назорат-ўтказиш…

Батафсил...

Қирғизистон мустақилликка эришганига 29 йил бўлди

Қирғизистон собиқ Совет Иттифоқидан мустақиллигини эълон қилганига 29 йил бўлди. 31 август – Мустақиллик куни нишонланади. Олий Совет 1990-йилнинг октябрь ойида мамлакат номини Қирғизистон ССР дан Қирғизистон Республикасига ўзгартириб,  15-декабрда Мустақиллик Декларацияси қабул қилинди. 1991-йил 31-августда мамлакатда Мустақиллик куни деб эълон қилинган. Ушбу сана муносабати билан ҳар йили Бишкек ва вилоятларда байрам тадбирлари ташкил этилади. Бу сафар пандемия сабабли одамларнинг…

Батафсил...