Ўшда қанча сайловчи бор?

 Ўш вилояти ва Ўш шаҳрида парламент сайловларида иштирок этадиган сайловчилар рўйхати 19 августга қадар аниқланади. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясининг Ўш вилоятидаги вакили Расул Қадиров маълум қилди.

Унинг айтишича, ҳозирги рўйхат бўйича, Ўш вилоятида 702 минг сайловчи ва 502 сайлов участкаси бўлса, Ўш шаҳрида 143 минг 764 сайловчи ва 76 сайлов участкаси мавжуд.

«Айни пайтда сайловчилар рўйхати янгиланмоқда. «Агар сайловчи қишлоқда рўйхатга олинган ва шаҳарда яшаса, у паспорти билан сайлов участкасига бориб, сайловдан 15 кун олдин рўйхатдан ўтиши керак», – деди Қадиров.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ