Қирғизистон Президенти Сўўрўнбай Жээнбеков бугун, 13-август куни Ўзган тумани ҳудудий шифохонасининг туғруқ бўлими қурилишини кўздан кечирди. Таъкидлаш жоизки, туғруқхона 1965 йилда қурилган бўлиб, 60 ўринли сиғимга эга. Бино фойдаланишга топширилгандан бери мукаммал таъмирланмаган. Янги бино қуриш зарурати бир неча бор кўтарилган. Бироқ, маблағ етишмаслиги сабабли муаммо ҳал қилинмай келган. Муаммони ҳал қилиш учун Кувайтнинг «Ал-Сафа» хайрия жамғармаси вакиллари билан музокаралар…
Батафсил...Kun: 13.08.2020
Қирғизистонда ID-карта нархи ошади. Энди паспортни неча сомга оламиз?
Жорий йилнинг 17-августидан бошлаб 2017-йилги ID-карта нархи ошади. Бу ҳақда Давлат рўйхатга олиш хизмати хабар бермоқда. Нархларнинг ўсишига сабаб бепул бланкаларнинг чиқмай қолгани сабаб бўлди. Таъкидлаш жоизки, 2017-йилдан бошлаб Давлат рўйхатга олиш хизмати фуқароларга махсус чипли паспортларни бериб келмоқда. Чипда фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми, шахсий рақами, туғилган йили, манзили, оилавий ҳолати, фуқаролиги, фотосурати ва электрон имзоси мавжуд. «Аввал Кореянинг…
Батафсил...Мигрантлар томонидан Қирғизистонга келаётган пул жўнатмалари ҳажми ошди
Миллий банк маълумотларига кўра, жорий йилнинг июнь ойида мигрантларнинг Қирғизистонга пул ўтказмалари 277,9 миллион долларни ташкил этган. Сўз хусусий томонлар томонидан махсус тизимлар орқали ўтказиладиган маблағлар ҳақида бўлмоқда. Таъкидлаш керакки, мигрантлар ўтган йилнинг шу даврида уйларига 191,6 миллион доллар жўнатишган. 277,9 миллион доллар 2018 йилнинг август ойидан бери бир ойлик ўлчами билан олганда энг юқори кўрсаткич. Бироқ, йил бошидан бери…
Батафсил...Журналист Айданбек Акматов «Фейсбук»даги пости учун ИИВга сўроққа чақирилди
Журналист Айданбек Акматов «Фейсбук» саҳифасида Қирғизистондаги нуфузли олигархлар ҳақида эълон қилган пости учун 11 август куни ИИВда сўроқда бўлди. Бу ҳақда «Азаттиқ» радиосига унинг ўзи маълум қилди. 22 июн куниАкматов «Олигархат же үч баштуу ажыдаар» («Олигархат ёки уч бошли аждар») деб номланган пост эълон қилди. Унда муалиф «2010-2015 йилларда олигархлар ўзларининг партиясини тузгани, сиёсатга таъсирини кучайтирганликлари ва миллий бойликларни ўғирлаш…
Батафсил...Бобомурод Абдуллаевнинг онаси ўғлини озод қилишни сўраб Мирзиëевга мурожаат қилди
Қирғизистон хавфсизлик идораси ҳибсхонасида қолаëтган ўзбекистонлик таниқли журналист Бобомурод Абдуллаевнинг кекса онаси 11 август куни Ўзбекистон президентига видеомурожаат қилиб¸ “туҳмат билан қамалган” ўғлини озод қилишни сўради. Ўзбекистонлик таниқли журналист Бобомурод Абдуллаевнинг онаси¸ 73 яшар Гавҳаржон Мадаминова 11 август куни президент Шавкат Мирзиëевга видеомурожаат қилди. Гавҳаржон Мадаминова ўғлининг Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман прокуратураси қўйган айблов билан ҳибсга олиниши ортида¸ уни…
Батафсил...Қирғизистон келаётган қишда Қозоғистондан электр импорт қилишни режалаштирмоқда
Сув тақчиллиги сабаб Қирғизистон Қозоғистондан 500 млн кВт/с электроэнергияни импорт қилишни режалаштирмоқда. Мана шу миқдор куз-қиш даврини муваффақиятли ўтказиш учун етарли бўлади. Бу ҳақда 12 август куни бўлиб ўтган селектор йиғилишида Миллий энергохолдинг раиси Айтмамат Назаров маълум қилди. Прогнозларга кўра, 2020 йилнинг октябрига бориб Тоқтағул сув омборида сув ҳажми 14,9 млрд кубометрни ташкил қилади, деди Назаров. Ўтган йилларда бу вақтда…
Батафсил...Қозоғистон халқаро авиарейсларни 17-августдан бошлаб тиклайди
17-августдан Қозоғистон халқаро қатновларни босқичма-босқич амалга оширади. Биринчи рейслар Бирлашган Араб Амирликлари, Беларусия, Германия, Голландия, Миср, Украина ва Россияга парвоз қилади. Йўналишлар сонини иккала томон ҳам вазиятга қараб белгилайди. • 8 август куни Қирғизистон ва Туркия ҳамда Дубай (Бирлашган Араб Амирликлари) ни боғлайдиган мунтазам парвозлар бошланди. • Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистонга парвозларни қайта тиклаш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Фуқаровий авиация…
Батафсил...Қирғизистонда COVID-19’дан тузалганлар 33 318 нафарга етди. 1448 бемор вафот этди
Бугун, 13-август ҳолатига кўра, Қирғизистонда COVID-19 вирусидан яна 291 киши соғайган. Республика тезкор штабига кўра, даволанганларнинг умумий сони 33 318 кишига этди. Янги соғайган беморлар: – Бишкек шаҳрида – 46; – Чуй вилоятида – 35; – Ўш вилоятида -46; – Талас вилоятида -3; – Норин вилоятида – 11; – Иссиқкўл вилоятида – 76; – Жалолобод вилоятида – 41; – Боткен…
Батафсил...Қирғизистонда тожливирусга чалинганлар сони 41 069 нафарга етди
Ўтган кун давомида 310 кишида тожливирус ва зотилжам (COVID-19 U07.1 ва U07.2) қайд қилинди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Қаратаев маълум қилди. Янги рўйхатга олинган беморлар: – Бишкек шаҳрида 99 киши; – Ўш шаҳрида 16 киши; – Чуй вилоятида 15 киши; – Ўш вилоятида 35 киши; – Иссиқкўл вилоятида 55 киши; – Жалолобод вилоятида 54 киши; – Боткен…
Батафсил...