Мисрда ҳам масжидларда жума намози ўқилишига рухсат берилди

Мисрдаги катта масжидларда жума намози ўқилишига рухсат берилди, лекин, тожливирусдан сақланиш учун ўрнатилган қатъий эҳтиёт чоралари сақланиб қолади, дея хабар берди маҳаллий Ал-Аҳрам ахборот агентлиги. Мисрда пандемия шароитида жума кунги жамоат намозини ташкил қилиш учун тайёргарлик кўрилиб, мамлакатдаги масжидларни дезинфекция қилиш ишлари амалга оширилди. Бош Вазир Мустафо Мадбулийнинг айтишича, жума намозидаги маърузанинг вақти 10 дақиқагача қисқартирилган. Ҳукумат томонидан жорий қилинган…

Батафсил...

Қирғизистонда 14 шифохона қурилишига 206,5 млн сом маблағ сарфланади

Қирғизистондаги 14 касалхонани қуриш ва таъмирлаш ишларига 206,5 миллион сом сарфланади. Бу ҳақда Архитектура, қурилиш ва уй-жой қурилиши давлат агентлиги директори Урматбек Кокочаров айтиб ўтди. Унга кўра, «Капитал ҳиссалар» иккита объектни қуриш учун республика бюджетидан 21 миллион сом ажратилади. Булар Жалолобод вилоят касалхонаси ва Ўш вилояти Қора-Сув туманининг Чайчи қишлоғидаги касалхона. Шунингдек Бишкек, Ўш ва Норин шаҳарларида учта шошилинч юқумли…

Батафсил...

Бу йил Қирғизистонда чақалоқлар учун қўйилган энг машҳур исмлар қайси?

Қирғизистонда янги туғилган чақалоқларга бу йил бошидан Умар ва Райёна исмлари берилган. Бу ҳақда Давлат рўйхатга олиш хизмати хабар берди. Уларнинг сўзларига кўра, бу йил 2091 ўғил фарзандга Умар ва 1574 қизга Райёна исмлари қўилган. Шунингдек, 1584 нафар болага Алинур исмини қўйилди. Кейинги энг кенг тарқалган исмлар: • Муҳаммад – 1382; • Омина – 1382; • Олия – 1199.

Батафсил...

Қирғизистонда қумли футбол бўйича мамлакат кубоги бўлиб ўтмоқда

Иссиқкўлнинг Тўсўр овулида қумли футбол бўйича Қирғизистон кубоги бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон футбол иттифоқи матбуот хизмати хабар бермоқда. Мусобақада мамлакатимиз вилоятларидан жами саккизта жамоа ўзаро куч синашмоқда. Бугун гуруҳ ўйинлари якунланади ва ярим финалга чиқадиган жамоалар аниқланади. Ярим финал ўйинлари 29 август куни бўлиб ўтади. Мусобақа ғолибини аниқловчи финал учрашуви 30 августга белгиланган. Қумли футбол бўйича Қирғизистон кубоги тарихда…

Батафсил...

Тошкентда Қирғизистон ва Ўзбекистон чегараси бўйича иккита битим имзоланди

2020 йилнинг 24–27 август кунлари Тошкент шаҳрида ўзбек-қирғиз Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Ҳукуматлари делегацияларининг навбатдаги йиғилиши ва ишчи гуруҳларининг учрашувлари бўлиб ўтди. 26 август куни Вазирлар Маҳкамасида ўтган учрашувда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатлари изчил кенгайиб, мустаҳкамланиб бораётгани қайд этилган, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш,…

Батафсил...

Аравондаги шифохонага халқ тез ёрдам машинасини олиб берди

25 август куни Аравон туманидаги ҳудудий касалхонасига тез ёрдам машинаси совға қилинди. Бу ҳақда шифохона раҳбари Усмонжон Мамажанов маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, тез ёрдам машинаси Аравон тумани аҳолиси ва чет элда ишлаётган ёшлар ташаббуси билан 11 минг долларга сотиб олинган. Яқин кунларда яна иккита тез ёрдам машинаси келади. Ҳозирги тез ёрдам машинаси ҳудудий шифохонада қолади ва тез орада иккита…

Батафсил...

Жалолобод: 1 сентябр куни 20 мактаб биринчи синф ўқувчилари учун ўз эшикларини очади

1 сентябр куни Жалолободда 20 та шаҳар мактаблари биринчи синф ўқувчилари учун ўз эшикларини очадилар. Бу ҳақда Жалолобод шаҳар мэриясининг матбуот хизмати хабар бермоқда. Шуни таъкидлаш керакки, 2-синфдан 11-синфгача бўлган ўқувчилар масофавий ўқишни бошлайдилар. Шунингдек, 1 сентябрдан бошлаб биринчи синф ўқувчиларини ташиш учун автобусларни фаолиятига рухсат берилади. Айни пайтда жамоат транспортларида дезинфекция ишлари олиб борилмоқда ва тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Батафсил...

2019-йилда 1,7 миллион сайёҳ Қирғизистонга ташриф буюрган

2019-йилда Қирғизистонда 1 миллион 778,9 минг киши дам олган. Бу 2018- йилга нисбатан 28,9 фоизга кўпдир. Уларнинг 809,6 минг нафари ташкиллаштирилган туризм соҳасида дам олган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар бермоқда. Туристларга хизмат кўрсатишнинг аксарияти Иссиқкўл вилоятига тўғри келади. Ушбу вилоят 2019-йилда 1753 жой меҳмонларни қабул қилган (меҳмон уйларини ҳисобга олган ҳолда). Вилоятдаги ташкиллашган туризм соҳасида 318,6 минг киши,…

Батафсил...

Қирғизистонда 28 август куни 128 кишида тожливирус аниқланди. 234 бемор соғайди

Қирғизистонда ўтган суткада 234 бемор касалликни енган бўлса,  вирус яна 128 кишида аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усенбаев брифинг чоғида айтиб ўтди. COVID-19дан бир кун ичида соғайганлар, шунингдек зотилжамни ҳисобга олганда: Бишкек – 104 Ўш шаҳри – 10 Чуй вилояти – 20 Ўш вилояти – 25 Талас вилояти – 4 Норин вилояти – 3 Иссиқкўл вилояти –…

Батафсил...