Ўш мэрияси йўлларни ювиш ва тозалаш учун махсус техникаларни сотиб олди

 Ўш шаҳрида маҳаллий бюджет ҳисобидан йўлларни ювиш ва тозалаш учун тўртта махсус транспорт воситалари сотиб олинди ва фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда шаҳар мэриясининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бугун, 18-август куни техникаларни топшириш маросимида мэр Таалайбек Сарибашов, тегишли корхоналар раҳбарлари, «Ўш-Тазалик» муниципал корхонасининг ходимлари иштирок этишди.

Шаҳар раҳбари  «Ўш-Тазалик» ҳайдовчиларига автоуловларнинг калитларини топшириб, ундан сўнг уларни ўзи бошқариб, синовдан ўтказгани айтилмоқда.

«Шу билан бирга, йўлни супуриб, ювадиган техникаларни олиб келдик. Бундан ташқари,  қишда қорни кураб, қум ва туз сепиш учун мослашган. Бугунги кунда» Ўш-Тазалик «да махсус техникалар етарли эмас.Шунинг учун керакли техникаларни олиш ва янгилаш, бу давр талаби ”, – деди Сарибашов.

Шуниндек Европа тикланиш ва тараққиёт банки  10 миллион евро (ярими грант, ярими кредит) ажратгани айтилмоқда. Ушбу маблағларга ахлат ташиш машиналари ва ахлат контейнерларини сотиб олиш режалаштирилган. Бундан ташқари, лойиҳа доирасида янги санитария полигони қурилиб, контейнерлар жойлашуви ва компаниянинг гаражи таъмирланиши айтилмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ