1-синф ўқувчилари ҳар куни мактабга бориб ўқийдиган бўлди

Янги ўқув йилида биринчи синф ўқувчиларини аввалгидек ҳар куни мактабда ўқитиш қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Президент Сўўрўнбай Жээнбеков ва Бош вазир Қубатбек Бўрўнов ўртасидаги ҳозирги ижтимоий-иқтисодий вазиятни муҳокама қилиш пайтида маълум бўлди.

 «Бош вазир эпидемиологик вазиятни таҳлил қилиш натижасида биринчи синф ўқувчиларини мактабга юбориш тўғрисидаги қарор қабул қилинганини Президентга маълум қилди», деди Президент матбуот хизмати.

Аввалроқ, 1, 5, 9 ва 11-синфларда кун ора мактабда ўқитиш таклифи кўриб чиқилганди.

Эслатиб ўтамиз, пандемия туфайли ўтган ўқув йилининг сўнгги чораги масофавий ўқитиш билан якунланган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ