18 ёшли Муножат бир йилдан бери қидирилмоқда

18 ёшли Муножат Салиева бир йилдан бери бедарак йўқолган. Бу ҳақда Ўш милициясининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Салиева Муножат Абдукаҳаровна 2019-йилнинг 15-июль куни Қорасув туманидаги уйидан чиқиб кетганидан кейин бедарак йўқолган. Милиция уни топишда жамоатчиликдан ёрдам сўрамоқда.

Муножат 2002-йилда туғилган.

Унинг бўйи 165-170 см. У йўқолган куни қора ва оқ рангли жемпер, қора шим ва қора туфли кийиб юрган эди.

Айрим одамлар уни ўтган йилнинг 15-июлида Ўшдаги А. Масалиев кўчасида кўришганини айтишган.

Ўш шаҳар ИИБнинг Оқ-Бура милиция бошқармаси Криминал милиция хизмати қандайдир маълумотга эга бўлган фуқаролар 03222 2 75 15, 0702 17 09 17, 0551 05 42 75

рақами орқали қўнғироқ қилишни сўранади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ