Жалолободда кампирдек кийиниб, тиланчилик қилиб юрган 20 ёшли қиз ушланди

Жалолобод шаҳрида милиция ходимлари «Тиланчи» деб номланган рейд ўтказди, унинг давомида тиланчилик қилаётган кампир ёш қиз эканлиги аниқланди. Бу ҳақда Жалолобод вилояти ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабар қилинишича, рейд давомида 16 тиланчи қўлга олинган. Улардан етти нафари вояга етмаганлардир. Уларнинг шахси аниқланиб, уйларига юборилган. жамоат жойида ва бозорда кампир қиёфасига кириб, тиланчилик қилгани учун 20 ёшли қиз ҳибсга олинган.

Аввалроқ, «Тиланчи»  рейди пайтида, кекса аёл каби кийинган ва ёрдам сўраган ёш аёлнинг ҳати-ҳаракатлари  аниқланган эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ