Қирғизистонда қайд қилинган ишсизларнинг аксарияти эркаклардир

2020-йилнинг биринчи чорагида Қирғизистонда иш қидирувчилар сони 97,4 минг кишини ташкил қилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси Меҳнат ва ижтимоий ривожланиш вазирлигига таяниб хабар беради.

«Жорий йилнинг 1-апрел ҳолатига  кўра 97,4 минг киши иш излаган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,1 фоизга кам», – дейилади баёнотда.

Шунингдек, Қирғизистоннинг 78 минг фуқароси ишсиз сифатида қайд этилган. Уларнинг ярмидан кўпи ёки 52,3 фоизи эркаклардир.

Айтганча, иш қидирувчилар Меҳнат ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги томонидан ишга туширилган веб-сайтдан фойдаланишда давом этишлари мумкин. Порталда бўш иш ўринлари, пуллик ижтимоий иш, ўқитиш, қайта тайёрлаш, малака ошириш ва ишсизлик бўйича нафақа тўғрисидаги маълумотлар мавжуд.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ