Парламент сайловларида қатнашишдан бош тортган партиялар

Баъзи партиялар Марказий сайлов комиссиясига парламент сайловларида қатнашишдан бош тортганликларини маълум қилишди. Дастлаб, жами 44 та партия рўйхатга олинган эди. Олий Кенгаш депутатлари 2020-йилнинг 4 октябрида сайланади. Марказий сайлов комиссиясининг қарори билан рўйхатдан ўтмай қолган партиялар: 1. «Қирғизистон аграр партияси» –(«Кыргыз Республикасынын агрардык партиясы») 2. «Демократ» 3. «Қирғизистон Коммунистик партияси» («Кыргызстандын коммунисттер партиясы») Марказий сайлов комиссияси «Жаратман Эл» партиясидан номзодларни…

Батафсил...

1 сентябр куни 11 янги мактаб фойдаланишга топширилади

Қирғизистонда 29 та авария ҳолатидаги мактаблар мавжуд, деди Бош вазир Қубатбек Бўрўнов 19-август куни бўлиб ўтган брифингда. Унининг сўзларига кўра, улардан 11 мактабнинг биноси қурилиши 1 сентябрга қадар якунланиб, фойдаланишга топширилади. “Бошқа мактабларнинг қурилиши йил охирига қадар якунланади. Масжидларда ва бошқа биноларда ўқиётган ўқувчилар янги мактабга бора бошлайдилар ”, деди Бўрўнов.

Батафсил...

Қирғизистон Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегаралар бўйича музокаралар ўтказади

Бишкек чегара масаласида ўзбек ва тожик томони билан бош вазир ўринбосарлари даражасида музокаралар ўтказишни режалаштирмоқда, деди 18 август куни Қирғизистон президенти билан ўтказилган онлайн йиғилишда Қирғизистон бош вазирининг ўринбосари Акрам Мадумаров. Унга кўра, чегараларда нохуш ҳодисаларга йўл қўймаслик мақсадида маҳаллий расмийлар хавфсизлик органлари билан биргаликда аҳоли орасида тушунтириш ишларини олиб бормоқда. Қирғизистон президенти Сўўрўнбай Жээнбеков пандемия шароитида чегараларни демаркация ва…

Батафсил...

Ўшда 29 ёшли эркак кичкина қизни машинасида зўрлаганликда гумон қилинмоқда

Қорасув туманида 6 ёшли қизни жинсий зўрлашда гумон қилинган 29 ёшли эркакнинг иши прокуратура органларига топширилди. Ушбу маълумотни Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати тасдиқлади. 11-июл куни, тахминан соат 11:30 ларда, Қорасув тумани, Нариман қишлоғида, М.А. милицияга мурожаат қилган. Унинг сўзларига кўра, унинг қизи, 2014 йилда туғилган Р.М., уйи ёнида ўйнаб юрганида нотаниш киши «ДЭУ  Лаcетти»  русумли автомашинасига солиб,…

Батафсил...

Агар вазият барқарорлашса, иккинчи чоракда барча ўқувчилар мактабга боришлари мумкин

Болаларнинг саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2020-2021 ўқув йилининг биринчи чораги онлайн режимида ташкил этилади, деди Бош вазир Қубатбек Бўрўнов 19 август куни бўлиб ўтган брифингда. Унинг сўзларига кўра, 14-август куни ҳукумат йиғилишида янги ўқув йилининг бошланиши масаласи муҳокама қилинган ва қарор қабул қилинди. “Мактабга фақат биринчи синф ўқувчилари боради. Қолганлари масофавий форматда ўқишади. Агар кузда эпидемиологик вазият барқарорлашса, ўқувчилар…

Батафсил...

Ўзган ҳокими Ўш вилояти раҳбарининг биринчи ўринбосари бўлди

Ҳукуматнинг Ўш вилоятидаги вакилининг биринчи ўринбосари бўлиб Алайчиев Бақтибек Бўлбурович тайинланди. У аввал Ўзган туманининг ҳокими бўлиб ишлаган. Бақтибек Алайчиев 1965-йил 12-апрелида Ўш шаҳрида туғилган. Оилали, 4 фарзанднинг отаси. Маълумоти: – 1981-1986 йиллари К.И.Скриябин номидаги Қирғизистон қишлоқ хўжалиги институтини агроном мутахассислиги бўйича тамомлаган. Меҳнат фаолияти: 1986-1987 йилларда – Қизил-Октябр совхозида бригадир, агроном; 1987-1992 йилларда – Қизил-Октябр совхозининг комсомол ёшлар қўмитаси…

Батафсил...

Қирғизистонда бир кунда 179 ҳолат қайд этилиб, 300дан ошиқ бемор тузалди

19 август ҳолатига кўра, бир кун ичида тожливирус инфекцияси билан 179 киши қайд қилинган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари  Айнура Ақматова маълум қилди. Бишкек – 39; Ўш – 8; Чуй вилояти – 17; Ўш вилояти – 24; Талас вилояти – 1; Норин вилояти – 3; Иссиқкўл вилояти – 39; Жалолобод вилояти – 26; Боткен вилояти – 22. Сўнгги…

Батафсил...

Тўйлар туфайли ресторанлар устидан назорат кучайтирилди

Қирғизистонда қаҳвахона, ресторан ва бошқа кўнгил очар муассасалар устидан назорат кучайтирилди. Бу каби қарорнинг қабул қилинишига тақиқларга қарамай тантаналарнинг давом этаётгани сабаб бўлди. Бу ҳақда 18 август куни Республика коронавирусга қарши кураш штаби маълум қилди, унинг мажлисида бош вазир Кубатбек Бўрўнов иштирок этди. Унинг айтишича, сўнги вақтларда қаҳвахона ва ресторанларда турли тантаналар ўтказиш кўпайди. «Кўпчилик айнан тўй, маросимларда иштирок этганларидан…

Батафсил...