СOVID-19: 2-июнда яна 28 ҳолат қайд қилиниб, 38 бемор соғайди

Қирғизистонда 2 июнь куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 28 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди.

Бир кеча-кундузда 2416 анализ олиниб, натижада 28 янги ҳолат қайд қилинган. Шу билан бирганликда тожливирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 1845 нафарни ташкил қилмоқда. Шунингдек 38 бемор даволаниб чиққан. Умумий ҳисобда 1219 бемор бутунлай соғайиб чиққан.  

Бир кеча-кундуз давомида мамлакат бўйлаб (Ўш шаҳридан) 2 тиббиёт ҳодими тожливирус юқтириб олгани маълум бўлди. Шуниндек бир сутка давомида 3 ҳодим бутунлай соғайди.

Мамлакат бўйича тиббиёт ҳодимлари орасида жами COVID-19 ташҳиси билан 364 ҳолат қайд қилинди, улардан 254 тиббиёт ҳодими даволаниб чиққан.

Қирғизистонда 17 инсон COVID-19  инфекциясини юқтириб олгандан сўнг вафот этди.

Тожливирус ҳавфи сабабли Қирғизистоннинг айрим ҳудудларида фавқулотда ҳолат тартиби эълон қилиниб,  комендант соати жорий қилинган эди. Бу қоида 11-майдан тўхтатилган, бироқ фавқулотда вазият тартиби давом этмоқда.

Aлоқадор хабарлар