Қирғизистонда судялар қанча ойлик олишади?

Қирғизистонда биринчи инстанциядаги судялар 25 минг сомгача, иккинчи инстанциядагилар 35 минг сомгача, шунингдек Олий суддаги судялар 45 минг сомгача иш ҳаққи олишади. Бу ҳақда Олий суднинг раисаси  Гулбара Қалиева маълум қилди.

Қалиеванинг маълум қилишича, судялар кам ойлик олишади .

«Судяларга агар бу иш ҳаққига рози бўлиб келсангиз ишланглар, агар ёқмаса тадбиркорлик қилинг деб айтаман. Аммо ойлик оз бўлса ҳам мақоми катта, шунингдек масулияти ҳам бор», – деди у.

У прокурорлар билан судяларнинг иш ҳаққини қиёслаб: «Яқиндагина Олий Кенгашнинг мажлисига бордим, у ерда бош прокурорнинг ҳисоботини тинглашди. Прокурорларнинг ўртача иш ҳаққи 12 минг сом экан», – деди у.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ