Прокурор блогер Сидиманов учун 6 йил қамоқ жазоси берилишини сўради

2 июнь куни Бишкекдаги Октябрь туман судида блогер Элмирбек Сидимановнинг иши кўриб чиқилди.

«Азаттиқ» радиосига унинг адвокати Али Магаевнинг айтишича, прокурор суддан блогер 6 йил озодликдан маҳрум қилинишини сўраган.

«Суд лингвистик экспертиза ўтказиш борасидаги бизнинг илтимосномамизни эътиборсиз қолдирди. Сидиманов блогерлар ва хейтерларни оёққа турғизди, улар Сидимановнинг мурожаатидан сўнг блогернинг онаси ва синглиси шаънига фикр билдирдилар. У минтақалараро низога чақирмаган», – деди адвокат.

Унинг айтишича, суднинг кейинги мажлиси 5 июнга белгиланди.

Элмирбек Сидиманов 17 феврал куни минтақлараро низо қўзғаш гумони билан ушланган эди. Унга нисбатан икки ой муддатда СИЗО-1да ушлаб туриш кўринишида санкция қўлланилди. Унинг адвокатлари туман судининг қарори юзасидан юқори инстанцияларга мурожаат қилди. 28 феврал куни Бишкек шаҳар судининг қарорига биноан блогер уй қамоғига жойлаштирилди.

Унинг жавобгарликка тортилишига «Инстаграм»даги тўғридан тўғри эфирда диалект (лаҳжалар) борасида билдирган фикрлари сабаб бўлди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ