Қирғизистон ва тожикистон чегарасида ўқ отилиб, натижада бир одам яраланди. Бу ҳақда Давлат чегара хизмати маълум қилди.
Хабарга кўра, отишма 2-июнь тунда Боткен вилоятининг Эки-Тош ҳудудида содир бўлди.
Тунги соат 1:20лар атрофида Тожикистон томонидан номаълум шахслар ов қуроли билан Қирғизистон фуқаросига бир неча маротаба ўқ отган. 38 ёшлик ҳайдовчи Ўш — Исфана автойўли орқали кетаётган бўлган. Натижада у енгил жароҳат олиб, Самарқандек овулидаги шифохонага ётқизилди.
Шу куннинг ўзида икки томоннинг ҳуқуқ тартибот ҳодимлари вакиллари учрашишган.
Ҳозирда воқеа содир бўлган жойда милиция ҳодимлари суриштурув ишларини олиб боришмоқда.