Чегара можароси:Қубатбек Бўрўнов билан Абдулла Арипов учрашади

Қирғизистон бош вазирининг ўринбосари Қубатбек Бўрўнов бугун, 1 июнь куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан учрашади. Бу ҳақда «Кактус» хабар берди.

Маълум бўлишича, Қубатбек Бўрўнов Боткен вилоятининг Қадамжой туманига етиб борган. У Абдулла Арипов билан учрашув ўтказиб, икки мамлакатнинг чегарадош қишлоқлари аҳолиси ўртасида рўй берган можарони муҳокама қилади.

Маълум қилинишича, вазиятга ечим топилган. Расмийлар хавфсизлик чораларини кучайтириб, тегишли органлар маҳаллий аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз,  31-май куни Боткен вилояти, Ҳайдаркон шаҳарчаси, Чечме овулининг ва Ўзбекистон Республикаси, Сўх анклави Чашма қишлоғининг аҳолиси ўртасида жанжал чиққан. Икки томон бир-бирига тош отишган. Ҳукуматнинг вилоятдаги ваколатхонаси маълум қилганидек, низо ҳудуддаги сув талашуви натижасида келиб чиққан.

Ҳудудда Қирғизистон томонига қарашли молхона ва Ўзбекистонга тегишли дейилган икки уй ёнган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ