Чегара можароси: Қубатбек Бўрўнов билан Абдулла Арипов учрашди

Бош вазирининг биринчи ўринбосари Қубатбек Бўрўнов ва Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Боткен вилоятининг “Чечме-Автодорожний” назорат ўтказув пунктида учрашув ўтказди.

Учрашув давомида бир кун олдин икки давлат чегара ҳудудидаги қишлоқлар аҳолиси ўртасида юз берган тўқнашув муҳокама қилинди.

Учрашувда томонлар чегарада юз берган кўнгилсиз воқеа учун афсусда эканини билдирган. Унинг авж олиб кетмаслиги, кескинликни юмшатиш ва кейинчалик бундай ҳолатларга йўл қўймаслик учун чора-тадбирлар кўришга келишиб олишди.

Қубатбек Бўрўнов ва Абдулла Арипов икки томонлама ҳамкорлик ва бошқа долзарб масалаларда фикр алмашди.

Томонлар ҳодиса бўйича биргаликда тергов ҳаракатлари олиб боришга келишиб олди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ