СOVID-19: 1-июнда 69 ҳолат қайд қилинди

Қирғизистонда 1 июнь куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 69 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди.

Бир кеча-кундузда 1151 анализ олиниб, натижада 69 янги ҳолат қайд қилинган. Шу билан бирганликда тожливирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 1817 нафарни ташкил қилмоқда. Шунингдек 11 бемор даволаниб чиққан. Умумий ҳисобда 1181 бемор бутунлай соғайиб чиққан.  

Бир кеча-кундуз давомида мамлакат бўйлаб 12 тиббиёт ҳодими тожливирус юқтириб олгани маълум бўлди. Шуниндек бир сутка давомида 3 ҳодим бутунлай соғайди.

Мамлакат бўйича тиббиёт ҳодимлари орасида жами COVID-19 ташҳиси билан 362 ҳолат қайд қилинди, улардан 252 тиббиёт ҳодими даволаниб чиққан.

Қирғизистонда 16 инсон COVID-19  инфекциясини юқтириб олгандан сўнг вафот этди.

Тожливирус ҳавфи сабабли Қирғизистоннинг айрим ҳудудларида фавқулотда ҳолат тартиби эълон қилиниб,  комендант соати жорий қилинган эди. Бу қоида 11-майдан тўхтатилган, бироқ фавқулотда вазият тартиби давом этмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ