Чегарадаги жанжал оқибатида 15 қирғизистонлик жароҳатланди

Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарасидаги можародан Қирғизистоннинг 15 фуқароси жароҳатланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати маълум қилди.

Маълум бўлишича, чегарадаги можародан жароҳат олган 15 одам Ҳайдаркон шаҳридаги шифохонада даволанмоқда. Ҳозирда тўрт одам касалхонада қолмоқда, қолганлари биринчи тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг уй шароитида шароитида даволанадиган бўлди.

Вазирликнинг маълум қилишича, турли жойларидан жароҳатлар олган тўрт одам касалхонада даволанмоқда, икки нафарининг аҳволи оғир, шунингдек икки нафар фуқаронинг аҳволи қониқарли ҳолатда.

Боткен вилоятининг Ҳайдаркон шаҳарчасининг Чечме овулининг ва Ўзбекистоннинг Сўх анклави Чашма қишлоғининг аҳолиси ўртасида жанжал чиққан. Икки томон бир-бирига тош отишган. Ҳукуматнинг вилоятдаги ваколатхонаси маълум қилганидек, низо ҳудуддаги сув талашуви натижасида келиб чиққан.

Ҳудудда Қирғизистон томонига қарашли молхона ва Ўзбекистонга тегишли дейилган икки уй ёнган.

Қадамжой тумани ҳоким Алғинбай Имаров билан Ўзбекистоннинг Сўх тумани хокими учрашиб, можарони тўхтатиш ва маҳаллий халқни тинчлантириш бўйича ишлар олиб боришди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ