Азимжон Асқаровнинг Қирғизистон ҳукуматига қарши даъвоси судда кўриб чиқилмоқда

Бишкек шаҳар маъмурий судида ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровнинг Қирғизистон ҳукуматига қарши маъмурий  даъвоси бўйича суд жараёни бошланди. “Озодлик” радиоси қирғиз хизматининг маълум қилишича, суд жараёнида ҳукумат одамлари ва ҳақийқатчининг вакиллари иштирок этмоқда.

Асқаров «Қирғизистон ҳукумати Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг таклифларини ёдга олмаяпти » дея Бишкекнинг туманлараро судига шикоят қилган. Суд  11-май кунига белгиланиб, аммо туманлараро суд тарқалиб кетгани сабабли қаралмай қолган.

2016-йилда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси Асқаров қамоқда қийноқларга солингани, тиббий ёрдам ва адолатли суд билан таминланиш ҳуқуқидан маҳрум бўлганини такидланган эди.

13-майда Олий суд Асқаровга нисбатан шу кунгача чиққан ҳукмларни ўз кучида қолдирган. 69 ёшлик ҳуқуқ ҳимоячиси 2010-йили июнь воқеаларида оммавий тўпалон уюштирган ва қотилликда иштирок этган дея айбланиб, умрбод озодликдан маҳрум қилинган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ