Ўш шаҳрида 3 нафар машина иштирокида автоҳалокат содир бўлди

Ўш шаҳрининг марказий кўчаларининг бирида уч нафар енгил автомашина иштирокида автоҳалокат содир бўлди. Бу ҳақда Ўш шаҳар ички ишлар бошқармалиги маълум қилди.

Воқеа Қурманжон дадҳо ва Алишер Навоий кўчаларининг чорраҳасида содир бўлган. Юқори тезликда келаётган «ДЭУ Матиз» русумидаги машина қарама-қарши томонда келаётган  «Тойота» машинаси билан тўқнашган. Тўқнашувдан сўнг «Тойота» машинаси йўл ёққасидаги «ДЭУ Матиз» машинасини уриб юборган. Фалокат оқибатида йўл ёққасидаги машина ҳайдовчиси жабрланиб, тез ёрдам хизмати билан Ўш шаҳар шифохонасига етказилган.

Ҳозирда фалокат сабаблари тергов ҳодимлари томонидан ўрганилмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ