Тожливирусга қарши курашиш мақсадида халқаро ташкилотлар ва чет давлатлардан инсонпарварлик ёрдамлари келмоқда.
Республика тезкор штабининг маълумоти бўйича, 9-мартдан 25-майгача 38 минг 653 (38 653) дона ҳимоя воситалари (костюм, кўз ойнак, бахила ва қўл қоп) келди.
- Сунъий нафас олиш ускунаси – 18;
- Кислород берувчи ускуна – 52;
- Қўл билан нафас олдирувчи ускуна – 40;
- ПЧР-тестдан – 2684;
- Экспресс-тест – 146 000;
- Тепловизор – 86;
- Термометр – 3185;
- Юзқоп – 743 280;
- Респиратордан – 80 992 дона келган.
«Булардан ташқари шифохоналарнинг ўзига тожливурусга қарши курашиш мақсадида тиббиёт ускуналари ҳориждан ҳомийлар ва халқаро ташкилотлар ёрдами билан келтирилмоқда. Шу сабабли юқорида келтирилган жадвал ўзгариб туриши мумкин», – деб ёзилади маълумотда.
Тожливирусга қарши курашиш учун келган инсонпарварлик ёрдамлари ва уларнинг тақсимланиши бўйича маълумотларни тўлиқ ҳолда med.kg сайтидан кузатишингиз мумкин.