Ўш шаҳридаги омборда ёнғин чиқди

Ўш шаҳридаги омборда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда 27 куни ФВВдан маълум қилишди.

Маълум бўлишича, фалокат шаҳарнинг Қорасув кўчасида содир бўлган. Ёнғин натижасида омборнинг  ички қисмидаги 108 квадрат метр жойи, 2 дона музлатгич ва бир қанча буюмлар куйиб кетган.

Шунингдек шаҳарнинг Амир Темур шаҳарчасидаги Беш-Капа кўчасида 1 гектар майдондаги қуриган ўсимликлар ёниб кетган. Ҳозирда ушбу фалокатларнинг сабаблари ўрганилмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ