Новқат бозоридаги мева-сабзавотларнинг нархлари

Новақат туманида помидор кўчати  (Голландия навлари) 1 сомдан сотилаётган бўлса, помидорнинг ўзи(1 кг) 60-80 сомга сотилмоқда.

Сабзавот ва меваларнинг нархи:

– Бодринг кўчати(1 туп) 10 сом, бодирингнинг ўзи 1 кг 25 сом;

– Карам кўчати (1 туп) 0,7-1 сом, карамнинг 3 донаси10 сом. Шунингдек навларига қараб 1 туп кўчатни 5 сомгача сотишмоқда;

– Аравон туманидан олиб келинган қўқон гилос 80 сомдан 125 сомгача;

– Эрта пишган ўрикнинг баҳоси 80-90 сом;

– Пиёз 1 кг 15 сом;

– Ошқовоқ уруғи 20 сом;

– Бақлажон 1 кг 120 сом;

– Бир бош саримсоқ 10 сом;

– Боткеннинг Катта-Қора гуручи 90 сом, Ўзган гуручи 160 сом;

– Ҳандалак (бир қути) 1 минг 350 сом, ичида 20 дона бўлади. Шунингдек 1 дона ҳандалак 70-100 сом;

– Булғори қалампири 1 кг 100 сом;

– Картошка 30 сом;

– Қизил сабзи 1 кг 20 сом, сариқ сабзи 17 сом;

– Ҳурмо 1 кг 100-150 сом;

– Майиз 1 кг 250 сомдан 500 сомгача;

– Ер ёнғоқнинг 1кг 200 сом;

– Қулупнай1 кг 80 сом.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ