СOVID-19: Қирғизистонда яна 74 ҳолат қайд қилинди, тенг ярми Ўш шаҳридан

Қирғизистонда 28 май куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 74 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди.

Мулозимнинг айтишича, Бишкек шаҳрида – 11 + 10 Россиядан қайтган курсандлар орасида, Чуй вилоятидан – 1, Ўш шаҳрида – 35, Ўш вилояти — 4 шунингдек Норин вилоятида – 13 янги ҳолат қайд қилинди.

Шунингдек бир кеча кундуз давомида 23 нафар бемор шифохонадан соғайиб чиқди.

Бишкек шаҳрида – 9, Ўш шаҳрида – 1, Норин вилоятида — 12
ва Жалолобод вилоятидан – 1 нафар бемор соғайган.

Қирғизистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1594 нафарни ташкил қилмоқда, 1066нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб чиққан. 16 инсон COVID-19  инфекциясини юқтириб олгандан сўнг вафот этди.

Тожливирус ҳавфи сабабли Қирғизистоннинг айрим ҳудудларида фавқулотда ҳолат тартиби эълон қилиниб,  комендант соати жорий қилинган эди. Бу қоида 11-майдан тўхтатилган, бироқ фавқулотда вазият тартиби давом этмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ