Ҳукумат жамоат жойларида юзқопсиз юриш учун жавобгарлик борасида огоҳлантирди

Жамоат жойлари ва транспортда юзқопдан фойдаланмайдиган фуқороларга нисбатан чора қўлланилади. Қирғизистон хукумати матбуот хизматининг хабар беришича, бу ҳақда Республика оператив штаби мажлисида бош вазир биринчи ўринбосари Қубатбек Бўрўнўв баёнот берди.

Бош вазир биринчи ўринбосари яна бир бор савдо марказлари ва дўконларнинг хавфсизлик хизматлари ходимлари мижозлар ва ходимлар томонидан санитария меъёрларига риоя этилиши учун назоратни кучайтиришлари лозимлигига эътибор қаратди.

«25 май куни, иқтисодий фаолиятнинг айрим турлари ўз ишини қайта бошлади, шаҳарларда жамоат транспорти ишга тушди. Шу муносабат билан шаҳарларнинг мэрия ходимлари, автотранспорт корхоналарининг раҳбарлари Соғлиқни сақлаш вазирлигининг санитар-дезинфекция чоралари борасидаги тавсияларига қатьийлик билан риоя этишлари керак. Юзқопсиз ҳаракатланаётган фуқороларда коронавирусни юқтириш хатари юқорилигича қолмоқда. Шу сабабли жамоат жойларида фуқоролар юзқопда юришлари керак», – деди бош вазирнинг биринчи ўринбосари.

Бундан аввал Бишкек мэрияси пойтахт йўлларига 110 та троллейбус ва 112 автобус чиққанини, аммомаршрут таксилардан атиги800-900 та микроавтобус ишга қайтганини, буавтопаркнинг тахминан 50% эканини маълум қилган эди. Расмийлар транспорт салонларига йўлга чиқишдан аввал ишлов берилиши, ҳайдовчилар эса фақат ўтирган йўловчиларга хизмат кўрсатиши лозимлигини талаб қилган эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ