Москвадан Бишкекга 372 нафар ёш болали ва ҳомиладор аёллар қайтишди

26-май куни Россиянинг Москва шаҳридан Бишкек шаҳарига Қирғизистоннинг 372 фуқароси қайтиб келди. Улар орасида 5 ойдан 8 ойгача бўлган муддатдаги 319 нафар ҳомиладор аёллар келган. Шунингдек 53 аёл 2 ёшгача бўлган ёш болалари билан йўлга чиққан.

Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонасининг маълум қилишича, шифокорларнинг тавсияси билан 33 нафар ҳомиладор аёлга самолётга чиқишга руҳсат берилмаган. Сабаби уларнинг ой куни яқинлаб қолганидир. Шунингдек парвозга шайланган аёлларнинг орасидан икки нафари 1-2 кун аввал фарзандини дунёга келтирган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ