Қирғизистон 460,2 миллион долларлик маҳсулотни экспорт қилди

Қирғизистонда 2020-йилнинг январь-март ойларида экспортнинг ҳажми сезиларли даражада камайди. Миллий статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, ушбу давр мобайнида экспорт қилиш ҳажми 460,2 миллион долларни ташкил қилган.

Шу билан биргаликда, мева ва ёнғоқнинг экпортдаги ҳажми 2 баровар, сут ва сут маҳсулотлари ҳажми эса 1,7 бароварга кўпайган.

Экспортлар ҳажмига назар ташласак, Буюк Британияга 212,9 млн долларлик олтин, Россияга 25,9 млн долларлик кийим-кечак, Қозоғистонга 27,4 млн долларлик маъдан ва қимматбаҳо металлар, 5,9 млн долларлик сут маҳсулотлари, Туркияга 5,2 млн долларлик пахта толаси, 4,1 млн долларлик сабзавот ва мевалар юборилган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ