Қирғизистонда яна 35 кишида тожливирус аниқланди

Қирғизистонда 26 май куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 35 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди.

Янги қайд қилинган 35 ҳолатнинг ҳудудларга тақсимланиши:

Бишкек шаҳри –  12+4 (Россиядан қайтган аскарлар);

Чуй вилояти —  4 + 3 (Соль-Илецкдан қайтганлар);

Норин вилояти — 8;

Ўш вилояти — 4.

Шунингдек бир кеча кундуз давомида 23 нафар бемор шифохонадан соғайиб чиқди:

Бишкек шаҳри – 20;

Норин вилояти — 1.

Жалолобод вилояти – 2;

Қирғизистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1468 нафарни ташкил қилмоқда, 1015 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб чиққан. 16 инсон COVID-19  инфекциясини юқтириб олгандан сўнг вафот этди.

Тожливирус ҳавфи сабабли Қирғизистоннинг айрим ҳудудларида фавқулотда ҳолат тартиби эълон қилиниб,  комендант соати жорий қилинган эди. Бу қоида 11-майдан тўхтатилган, бироқ фавқулотда вазият тартиби давом этмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ