Иссиқкўлда Асман шаҳрининг қурилиши июнь ойи охирида бошланади

Иссиқкўлда қурилиши режалаштирилаётган Асман шаҳрининг тамал тоши 30 июнь куни қўйилади, деди Қирғизистон президенти Садир Жапаров. Унинг сўзларига кўра, қурилиш лойиҳаси 1,5 йилдан буён тайёрлаб келинмоқда. «30-июнь куни Худо хоҳласа, капсула ётқизамиз. 4 минг гектарли шаҳарда 500-700 минг киши яшайди. Қирғизистон шаҳар қурилиши учун бир тийин ҳам сарфламайди, бизда бундай пул йўқ. Қурилишни хорижлик инвесторлар амалга оширади”, — деди Жапаров.…

Батафсил...

Мухолифатчи депутат Мадумаров Қирғизистонда жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин

Бош прокурор Қурмонқул Зулушевдан парламентга депутат Адахон Мадумаровни жиноий жавобгарликка тортишга розилик бериш тўғрисидаги таклифи келиб тушди. Бу ҳақда спикер Нурланбек Шакиев 31 май куни бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилди. У шунингдек, 48 соат ичида комиссия тузиши кераклигини таъкидлади. Йиғилишда “Бутун Қирғизистон” фракцияси раҳбари Адахан Мадумаров ҳам сўзга чиқди ва спикердан назорат органини жорий этиш сабабларини айтиб беришни сўради. Депутат…

Батафсил...

Суд «Азаттиқ»нинг сайтларини блокировка қилишнинг ноқонунийлиги ҳақидаги даъвоси бўйича қарорни ўз кучида қолдирди

30 май куни Бишкек шаҳар суди “Азаттиқ Медиа” компаниясининг Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлигининг веб-сайтларни блоклаш ҳақидаги қарорини бекор қилиш ҳақидаги аризасини кўриб чиқди. Суд мажлисида “Азаттиқ Медиа” адвокатлари Маданият вазирлигининг веб-сайтларни блокировка қилиш ҳақидаги қарорини ноқонуний деб таъкидлаб, Бишкек маъмурий судининг қарорини бекор қилишни сўрашди. Судья Болотбек Сотибалдиев раислигидаги ҳайъат “Азаттиқ Медиа” аризасини қаноатлантирмади ва аввалги инстанция…

Батафсил...

Қирғизистонда депутатликка номзод Дамира Ниёзалиева милициясига сўроққа чақирилди

Бир мандатли Ленинский сайлов округи бўйича Жогорку Кенеш депутатлигига номзод Дамира Ниёзалиева ички ишлар бўлимига сўроққа чақирилди. Бу ҳақда таҳририятимизга Ниёзалиеванинг ўзи маълум қилди. 29 май куни кечқурун Дамира Ниёзалиеванинг сайлов штабида интернетда тарқалган аудио факти бўйича қўзғатилган жиноят иши асосида тинтув ўтказилди. 29 май куни тушдан кейин овози Дамира Ниёзалиеваникига ўхшаган аёл ва Рома исмли шахс ўртасидаги суҳбат аудиоси…

Батафсил...

“Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” саммити Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрида ўтказилади

“Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” саммити 2 июн куни Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятидаги Чўлпонота шаҳрида ўтказилади. Бу ҳақда 30 май куни Қирғизистон президенти маъмуриятининг ташқи сиёсат бўлими бошлиғи Муротбек Азимбакиев маълум қилди. Унга кўра, саммитда Қирғизистон президенти Садир Жапаровдан ташқари Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Туркманистон Министрлар кабинети раиси ўринбосари Нурмуҳаммет Аманнепесов ва Европа…

Батафсил...

Москвага дронлар билан ҳужум қилингани айтилмоқда

Москвага 30 май куни эрталаб дронлар билан ҳужум қилингани тўғрисида шаҳар мэри Сергей Собянин телеграм каналида маълум қилди. “Настоящее время” телеканалининг ёзишича, қатор телеграм каналларда 30 май куни эрталаб Москва вилоятида ҳам ўндан ортиқ дрон уриб туширилгани тўғрисида хабарлар пайдо бўлган. Собяниннинг билдиришича, дронлар ҳужуми оқибатида “бир нечта бинога унча жиддий бўлмаган зарар етган”. Мэр ҳужумлар оқибатида ҳеч ким жабрланмаганини…

Батафсил...

Самарқандда ватандошларини Мексика орқали АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда ватандошларини 30 минг доллар эвазига Мексика орқали АҚШга жўнатишга ваъда берган шахс қўлга олингани ҳақида вилоят Ички ишлар бошқармаси 28 май куни маълум қилди. Расман билдирилишича, Самарқанд ИИБга 22 ёшли шахс мурожаат қилган. У Самарқанд шаҳринг Али Қушчи кўчасида яшовчи шахс ватандошларини АҚШга Мексика орқали ноқонуний равишда жўнатиш билан шуғулланиб келаётганини билдирган. Маълум қилинишича, мазкур шахс аввал ўз мижозларини…

Батафсил...

Садир Жапаров собиқ президентлар Қирғизистонга қайтса, уларни нима кутаётганини айтди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров «Кабар» давлат ахборот агентлигига навбатдаги интервьюсида собиқ президент Асқар Акаевнинг мамлакатга ташрифи ҳақида фикр билдирди. Жапаровга кўра, Асқар Акаевга нисбатан бирорта ҳам жиноий иш қўзғатилмаган ва у қидирувда ҳам эмас. “Биз уни Қумтор учун курашаётганимизда гувоҳлик беришга таклиф қилганмиз. Биз унга ҳибсга олинмаслигига кафолат ҳам бердик. Аммо бу кафолатсиз ҳам ҳибсга олиш учун қонуний асослар йўқ…

Батафсил...

Ўзбекистон Қирғизистон билан чегарадаги деворни бузди

Ўзбекистон Қирғизистон билан чегарадаги деворни бузгани тўғрисида Қирғизистон Чегара хизматига таянган ҳолда Бишкекдаги Kaktus.media нашри хабар қилди. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон икки давлат чегарасига 2010 йилда бир томонлама қурилган деворни бузаётгани тўғрисидаги видео пайдо бўлган эди. Қирғизистон Чегара хизматининг билдиришича, мазкур видео Жалолобод ва Андижон вилоятлари ўртасидаги “Бекобод-Хонобод” чегара пунктида тасвирга олинган. Хабарда айтилишича, мазкур девор “Бекобод-Хонобод” чегара пункти фаолиятини…

Батафсил...

Ўзбекистон ва Қирғизистон делегациялари чегара демаркациясига оид ҳужжатларни тасдиқлашди

Самарқандда Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумат делегацияларининг ўзбек-қирғиз чегараси демаркацияси бўйича музокаралари бўлиб ўтди, дея маълумот тарқатди Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати. Қайд этилишича, қўшма демаркацион комиссиянинг илк йиғилишида чегаранинг айрим участкаларидаги биргаликдаги дала тадқиқотлари натижалари муҳокама этилган. Қирғизистон ҳукумати маълумотига кўра, учрашув якунида томонлар давлат чегараси демаркацияси бўйича норматив-ҳуқуқий ва техник ҳужжатларни тасдиқлашган. Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги чегара 1314 километрга…

Батафсил...

Садир Жапаров чорва молларига солиқ жорий этилишини қўллаб-қувватламаслигини билдирди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров депутат Женишбек Токторбоев таклиф қилган чорва молларига солиқ жорий этиш ташаббусини қўллаб-қувватламайди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати раҳбари Дайирбек Ўрунбеков Facebookдаги саҳифасида ёзди. Унинг қайд этишича, қонун лойиҳаси жамиятда норозилик уйғотган. Айрим фуқаролар Токторбоевнинг бу баёнотини мамлакат расмийларининг позицияси деб баҳоладилар. – Президентнинг 2022 йил апрелдаги фармони билан қишлоқ хўжалиги ерлари уч йил муддатга солиқ…

Батафсил...

Бишкек ҳокими ўринбосари Миллий хавфсизлик давлат қўмитасида сўроқ қилинмоқда

Озодлик радиоси манбаларининг хабар қилишича, Бишкек ҳокими ўринбосари Нурдан Ўрунтаев Миллий хавфсизлик давлат қўмитасида сўроқ қилинмоқда. Уларнинг сўзларига кўра, сўроқ яқинда пойтахтдаги “Батуми” кафесининг бузилиши билан боғлиқ бўлиб, муассаса эгаларининг баёноти асос бўлган. Ўрунтаев қандай ҳолатда сўроқ қилингани номаълум. 24 май куни Бишкек ҳокимлиги Жал микрорайонидаги “Батуми” кафесини бузишни бошлади. Жараённи шаҳар ҳокими ўринбосари Нурдан Ўрунтаев олиб борган. Воқеа жойига…

Батафсил...

Бишкекда мухолифатчи сиёсатчи Равшан Жеенбековнинг рафиқаси ҳибсга олинди

Айни пайтда Бишкекдаги 1-сонли тергов изоляторида сақланаётган мухолифатчи сиёсатчи Равшан Жеенбековнинг рафиқаси Салқияй Алимбаева 25 май куни Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов изоляторида ҳибсга олинди. Бу ҳақда Озодликка унинг адвокати Раззоқ Ашимбаев маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, тушлик вақтида Алимбаевани Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари сўроқ қилиш учун олиб кетишган. Тергов изоляторига эса соат 20:00 атрофида олиб кетилган ва шу вақтгача…

Батафсил...

Тошкентга Uzbekistan Airways рейси билан келган Сингапур президенти Самарқандга Afrosiyob поездида борди

Ўзбекистонга уч кунлик давлат ташрифи билан келган Сингапур президенти Ҳалима Яқуб 25 май куни Afrosiyob тезюрар поездида Самарқандга келди. Бу ҳақда Самарқанд вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. Олий мартабали меҳмонга Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова ҳамроҳлик қилмоқда. 23 май куни Тошкентга келган Ҳалима Яқуб 24 май куни президент Шавкат Мирзиёев билан музокара ўтказган ва икки давлат бизнес-форуми очилишида…

Батафсил...

Терговчилар “Кампир-обод иши” бўйича 12 нафар айбланувчининг мол-мулкини ҳибсга олди

“Кампир-обод иши” бўйича 12 нафар айбланувчининг мулки хатланди. Бу ҳақда ҳуқуқ ҳимоячиси Рита Карасартованинг қизи Касиет Мамирбай Facebookда маълум қилди. У ижтимоий тармоқда тергов гуруҳи раҳбари Улан Жапеков қарорининг лавҳасини эълон қилди. 2023 йил 19 майдаги ҳужжатда 36-модда ва 278-модданинг 1-қисми (“Оммавий тартибсизликларга тайёргарлик кўриш”) билан жиноят иши қўзғатилгани қайд этилган. Қарорда 12 нафар судланувчининг исм-шарифлари келтирилган. “Кампир-обод” иши бўйича…

Батафсил...

Тожикистон Маданият вазирлиги Юлдуз Усмонованинг концертига чипталар мажбурий сотилганини рад этди

Тожикистон Маданият вазирлиги «Ваҳдатдаги давлат хизматчилари Юлдуз Усмонованинг концертига чипта олишга мажбурланмоқда» дея тарқалган хабарларга муносабат билан чиқди. Вазирликка кўра, Ваҳдатда таниқли ўзбек хонандаси Юлдуз Усмонованинг концертига чипта олишга ҳеч ким мажбурланмаган. Вазирлик идора фақат хонанданинг Тожикистонга гастроль сафарини ташкил этиш билан шуғуллангани, бироқ ҳеч ким унинг концертига чипта олишга мажбурланмаганини маълум қилди. Маданият вазирлиги маълумотларига кўра, чипта нархи 30…

Батафсил...

Россия Қирғизистон билан ҳаводан мудофаа тизимини тузиш шартномасини ратификация қилди

Россия Давлат думаси 23 майда Қирғизистон билан ҳаводан мудофаа умумий тизимини ташкил этиш тўғрисидаги шартномани ратификация қилди. Дума сайтида эълон қилинган маълумотда айтилишича, шартномада икки давлат чегарасини ҳаводан туриб мудофаа қилиш назарда тутилган. Унга асосан, томонлар Марказий Осиё минтақасида ҳаводан мудофаа бўйича умумий тизимни шакллантиради. Қирғизистон билан ташкил этилган ҳаводан мудофаа тизимини Россия Қуролли кучлари бош қўмондони мувофиқлаштиради. Президент Владимир…

Батафсил...

Сингапур президенти Ҳалима Яқуб Ўзбекистонда оддий учоқ рейсида келди

Сингапур президенти Ҳалима Яқуб 23-25 май кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади. Президент матбуот хизмати маълумотига кўра, Ҳалима Яқуб Ўзбекистонга ҳамкасби Шавкат Мирзиёев таклифига биноан келмоқда. Президент жуфтлиги Остона шаҳридан (Қозоғистонда ҳам давлат ташрифи билан бўлди) Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY722 доимий рейси билан Airbus А320 самолётида учишди. Сингапур президенти Ўзбекистонга ташрифи чоғида мезбон президент билан олий даражадаги музокаралар ўтказади. “Саммит…

Батафсил...

Россия қамоқхоналарида сақланаётган қирғизистонлик фуқаролар ватанига экстрадиция қилинишдан бош тортди

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги консуллик бошқармаси бошлиғи Алмаз Букалаевга кўра, Россия қамоқхоналарида жазо муддатини ўтаётган 459 нафар қирғиз фуқароси ўз ватанига экстрадиция қилинишни хоҳламайди. 24 май куни Бишкекда ташкил қилинган йиғилишда ташқи ишлар вазири Жеенбек Кулубоев, Бош прокуратура, халқаро ташкилотлар, миграция бирлашмалари вакиллари ҳамда қариндошлари хориждаги ҳибсхоналарда бўлган фуқаролар иштирок этди. Букалаевга кўра, ўтган йили Россиядан Қирғизистондаги қамоқхоналарга 33 нафар…

Батафсил...

Uzbekistan Airways қозоқ фаолини Бишкек-Тошкент рейсидаги самолётга чиқармади

Uzbekistan Airways ширкати 22 май куни қозоғистонлик ҳуқуқ фаоли Галим Агелеуовни Бишкек-Тошкент рейсидаги самолётга чиқармади. Бишкекдаги Kaktus.media нашри бу ҳақда Агелеуовга таянган ҳолда хабар берди. Хабарда айтилишича, фаол Тошкентга Нукус воқеалари юзасидан ўтаётган апелляция судини кузатиш мақсадида бораётган эди. Авиаширкат вакиллари ҳуқуқ фаолига Тошкент аэропорти чегарачиларидан унинг Ўзбекистонга кириши тақиқлангани тўғрисида маълумот олганларини айтган. Нашрнинг ёзишича, Галим Агелеуов 2022 ва…

Батафсил...
1 2 3 4