Uzbekistan Airways қозоқ фаолини Бишкек-Тошкент рейсидаги самолётга чиқармади

Uzbekistan Airways ширкати 22 май куни қозоғистонлик ҳуқуқ фаоли Галим Агелеуовни Бишкек-Тошкент рейсидаги самолётга чиқармади. Бишкекдаги Kaktus.media нашри бу ҳақда Агелеуовга таянган ҳолда хабар берди. Хабарда айтилишича, фаол Тошкентга Нукус воқеалари юзасидан ўтаётган апелляция судини кузатиш мақсадида бораётган эди. Авиаширкат вакиллари ҳуқуқ фаолига Тошкент аэропорти чегарачиларидан унинг Ўзбекистонга кириши тақиқлангани тўғрисида маълумот олганларини айтган. Нашрнинг ёзишича, Галим Агелеуов 2022 ва…

Батафсил...

“Кампир-обод иши” бўйича очлик эълон қилган судланувчилар ҳақида маълумот берилди

Матбуот хизматининг қайд этишича, 5 киши очлик эълон қилишда давом этмоқда. Булар Али Шабдан, Ақилбек Айтбоев, Марат Баязов, Айбек Бузурманқулов ва Атай Бейшенбек. Жазони ижро этиш хизмати (ЖИЭХ) маълумотларига кўра, очлик эълон қилганлар Атай Бейшенбекни интизомий камерадан озод қилишни, Равшан Жеенбеков ва Илгиз Шаменовни эса аввалроқ бўлган камерага қайтаришни талаб қилишган. «Очлик эълон қилганларнинг аҳволи яхши. Уларнинг шикоятлари йўқ, улар…

Батафсил...