Бишкекда мухолифатчи сиёсатчи Равшан Жеенбековнинг рафиқаси ҳибсга олинди

Айни пайтда Бишкекдаги 1-сонли тергов изоляторида сақланаётган мухолифатчи сиёсатчи Равшан Жеенбековнинг рафиқаси Салқияй Алимбаева 25 май куни Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов изоляторида ҳибсга олинди. Бу ҳақда Озодликка унинг адвокати Раззоқ Ашимбаев маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, тушлик вақтида Алимбаевани Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари сўроқ қилиш учун олиб кетишган. Тергов изоляторига эса соат 20:00 атрофида олиб кетилган ва шу вақтгача адвокат у билан боғлана олмаган, у қайси иш учун ҳибсга олинганини билмайди.

Алимбаеванинг ўғли Азат Равшан Facebookда онасини сўроқ қилиш соат 12:00да бошлангани ва у ҳалигача у билан боғлана олмаётганини ёзди.

Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ҳозирча маълумот бермаган.

Равшан Жеенбеков ҳозирда Бишкекдаги 1-сонли тергов изоляторида сақланмоқда. У ўтган йилнинг 23 октябрь куни у ўттизга яқин сиёсатчи ва фуқаролик фаоли билан бирга “Оммавий тартибсизликлар уюштириш” моддаси билан ҳибсга олинган эди.

Бундан олдин Жеенбеков сиёсатчилар, сиёсий ташкилотлар, фаоллар ва сиёсий ҳаракатлар Кампир-ободни ҳимоя қилиш қўмитаси тузилганини маълум қилган эди.

Ҳозирда Бишкекнинг Первомайский туман судида кўрилаётган Қўй-Тош воқеалари иши бўйича Жеенбеков ҳам айбланмоқда.

Сиёсатчи 28 май куни бўлиб ўтадиган Бишкекнинг Ленин туманидан парламент депутатлигига номзод сифатида рўйхатга олинган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ