Жогорку Кенешнинг 17 май куни бўлиб ўтган йиғилишида Омбудсман лавозимига номзодлар сайлови бўлиб ўтди, унда Жамила Жаманбаева энг кўп овоз олди. Жаманбаевани 48 депутат қўллаб-қувватлаган. Овозга қўйишда иштирок этган яна бир номзод Бахит Рисбековни 20 депутат қўллаб-қувватлаган. Бироқ, депутат Гуля Қўжўқулованинг таъкидлашича, Омбудсман тўғрисидаги қонунга кўра, номзод омбудсман лавозимига сайланиши учун 50 та овоз йиғиши керак. Жогорку Кенеш вице-спикери Нурбек…
Батафсил...Kun: 17.05.2023
Дмитриевкада террорчиликда гумон қилинган шахс отиб ўлдирилди
Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги 17 май куни Чуйнинг Иссиқ-Ота тумани Дмитриевка қишлоғида террорчиликда гумон қилинган қуролланган шахс ўлдирилгани ҳақида хабар берди. Муассаса матбуот хизмати хабарига кўра, вазирлик ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг махсус бўлинмалари ходимлари томонидан террорчиликда гумон қилинган шахсни қўлга олиш бўйича тезкор тадбир ўтказилган. Қўлга олиш чоғида гумонланувчи қуролли қаршилик кўрсатган. Воқеа жойига Ички ишлар вазирлиги ва Миллий…
Батафсил...Россияда Ислом Каримовнинг ўғли қўлга олинди
Ўзбекистоннинг аввалги президенти Ислом Каримовнинг ўғли Пётр Россиянинг Красногорск шаҳрида хотинини калтаклаганликда гумонланиб қўлга олинган. “Известия” нашри хабарига кўра, ҳодиса Подмосковний хиёбони яқинидаги кўп қаватли уйда содир бўлган. Қайд этилишича, Пётр Каримов хотини Юлия Сметанкина билан жанжаллашиш чоғида унга бир неча марта мушт туширган. Жанжал ортидан қўшнилар полиция чақиришган. Полиция ходимлари иккинчи марта келганларида “муштумзўр”ни тутиб кетишган. Россия ОАВ айни…
Батафсил...Тошлоқ тумани бош имоми Шукрулло Эгамбердиев ишдан олинди
Фарғона вилояти Тошлоқ тумани бош имоми Шукрулло Эгамбердиев вазифасидан озод қилинди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати маълумотига кўра, бу қарорга ЎМИ Ички назорат комиссиясининг 16 май куни ўтказилган йиғилишида келинган. Мазкур йиғилишда эл орасида “Шукрулло домла” номи билан танилган имомнинг ижтимоий тармоқлардаги эътирозларга сабаб бўлган чиқишлари ва фикр-мулоҳазалари муҳокама қилинган. “Ш.Эгамбердиев мажлисда муҳокамага сабаб бўлган чиқишларида хатога йўл қўйганини эътироф…
Батафсил...ЕТТБ: Қирғизистон, Ўзбекистон иқтисодиёти 2023-2024 йилларда 7 фоиздан ўсиши мумкин
Европа тикланиш ва тараққиёт банки кутилмаларига кўра, Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодиётининг ўсиши 2023 йилда 5,2 фоиз, 2024 йилда эса 5,4 фоизни ташкил этади. Юқори фоиз ставкалари, инфляция ва маҳсулот нархларининг ошиши узоқ муддатли истиқболда минтақавий ўсишга салбий таъсир қилиши мумкин. Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) прогнозларига кўра, Марказий Осиё мамлакатлари: Қозоғистон, Қирғизистон, Мўғулистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон иқтисоди 2023…
Батафсил...