“Кампир-обод иши” айбланувчилари Садир Жапаровга ишончсизлик вотумини билдиришни таклиф қилишди

«Кампир-обод иши» доирасида ҳибсга олинган сиёсатчилар ва фаоллар президент Садир Жапаровга мурожаат йўллаб, унинг истеъфога чиқишини таклиф қилишган. Тегишли мурожаат ижтимоий тармоқларда ҳам эълон қилинди. Баёнотда айтилишича, Бош прокурор Қурманқул Зулушев ва ички ишлар вазири ўринбосари Эркинбек Аширхўжаевнинг “ҳокимиятни эгаллаб олишга уринганликлари” ҳақидаги сўзлари бевосита терговга кўрсатма сифатида баҳоланади. Улар “Кампир-обод иши” доирасида ҳеч қандай тергов ҳаракатлари ўтказилмаганини яна бир…

Батафсил...

Қирғизистон МХДҚ Туризмни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасидаги коррупция ҳолатлари юзасидан иш очди

Жогорку Кенешнинг 4 май куни бўлиб ўтган йиғилишида Бош прокурор ўринбосари Умуткан Қўнкубаева 22 апрель куни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Туризмни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасидаги коррупция ҳолатлари бўйича жиноий иш қўзғатганини маълум қилди. Жогорку Кенеш мажлисида иштирок этган Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси ўринбосари Тимур Шабданбековнинг маълум қилишича, қурилиш лойиҳасини амалга оширишдаги коррупция факти бўйича Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармасига нисбатан жиноят иши…

Батафсил...

Қирғизистон Ўзбекистон ортидан чегарадан ID-карта билан ўтишга рухсат берувчи қонунни қабул қилди

Қирғизистон парламенти 3 май куни Ўзбекистонга ID-карта билан ўтишга рухсат бериш назарда тутилган қонун лойиҳасини бирданига уч ўқишда қабул қилди ва маъқуллади. Ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев бу билан Ўзбекистон қирғизистонликлар ID-карта билан кира оладиган учинчи давлатга айланганини билдирди. Бунга қадар қирғиз фуқаролари Қозоғистон ва Россияга ID-карта билан бора олардилар. Бундан аввал Ўзбекистон Олий Мажлиси ҳам Қирғизистонга ID-карта билан ўтишга…

Батафсил...

“Кампир-обод иши”: Суд сиёсатчилар Бекназаров ва Қодировни ҳибсда қолдирди

3 май куни Бишкек шаҳар суди Кампир-обод иши бўйича айбланувчилар – сиёсатчилар Азимбек Бекназаров ва Қубаничбек Қодировнинг шикоятини кўриб чиқди. Суд адвокатларнинг шикоятини қаноатлантирмай, Бекназаров ва Қодировни 20 июнга қадар Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов изоляторида ҳибсда қолдирди. Бир кун аввал шаҳар суди Кампир-обод иши бўйича бошқа айбланувчилар – Эрлан Бекчоро уулу, Равшан Жеенбеков, Рита Карасартова, Оқил Айтбоев ва Илгиз Шаменовга…

Батафсил...