Тожикистон Маданият вазирлиги Юлдуз Усмонованинг концертига чипталар мажбурий сотилганини рад этди

Тожикистон Маданият вазирлиги «Ваҳдатдаги давлат хизматчилари Юлдуз Усмонованинг концертига чипта олишга мажбурланмоқда» дея тарқалган хабарларга муносабат билан чиқди.

Вазирликка кўра, Ваҳдатда таниқли ўзбек хонандаси Юлдуз Усмонованинг концертига чипта олишга ҳеч ким мажбурланмаган.

Вазирлик идора фақат хонанданинг Тожикистонга гастроль сафарини ташкил этиш билан шуғуллангани, бироқ ҳеч ким унинг концертига чипта олишга мажбурланмаганини маълум қилди.

Маданият вазирлиги маълумотларига кўра, чипта нархи 30 сомоний бўлиб, уни кассалардан бемалол харид қилиш мумкин.

Ваҳдатлик шифокор ва ўқитувчилар Маданият вазирлигининг бу жавобидан қониқмади: улар вазирлик вакиллари вазиятдан бехабар ёки ўзини шундай қилиб кўрсатишяпти, деб тахмин қилишмоқда.

“Ўзбек саҳнасининг примадоннаси” концерти 23 май, Ёшлар кунида 26 минг кишига мўлжалланган Ваҳдат шаҳар стадионида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Концерт чипталари нархи 30 дан 50 сомонийгача.

Айни пайтда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Юлдуз Усмонованинг Душанбедаги концертига чипта нархи 300 дан 400 сомонийгача эканлигини хабар қилишди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ