Россия сайтида Қирғизистон фуқаролигини олиш бериш бўйича хизмат таклифи пайдо бўлди

Бишкекда ўтган парламент мажлисида депутат Гуля Қожоқулова Россиядаги Avito.ru эълонлар сайтида Қирғизистон паспорти бемалол сотилаётгани ҳақида билдирган. Озодликнинг қирғиз хизмати хабарига кўра, депутат Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасини бу борада чора кўришга чақирган. “Бу бемаънилик. Бу Қирғизистон фуқаролиги сотилаётганини англатади. Бизнинг махсус хизматларимиз қаёқда? Рақамли ривожланиш вазирлиги нима билан шуғулланяпти? Паспортларимиз сотилаётгани туфайли тез-тез можаро чиқиб турарди. Энди бу тижоратга ҳам…

Батафсил...

Жапаров Хитойдаги саммитда Тожикистон билан чегара масаласига тўхталди

Президент Садир Жапаров 19 май куни Хитойнинг Циан шаҳрида бўлиб ўтган “Марказий Осиё – Хитой” саммитидаги нутқида Қирғизистон мустақилликка эришганидан бери қўшни давлатлар билан чегара муаммоларини ҳал қилишга конструктив ёндашаётганини таъкидлади. “Биз Хитой Халқ Республикаси ва Қозоғистон Республикаси билан биргаликда давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилишни муваффақиятли якунладик. Ўзбекистон Республикаси билан ҳамкорликда қирғиз-ўзбек чегарасини делимитация қилиш ишлари муваффақиятли якунланди. Ҳозир…

Батафсил...

Сианда Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўлини қуриш бўйича навбатдаги ҳужжат имзоланди

Сианда ўтаётган “Марказий Осиё-Хитой саммити доирасида Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли қурилиши лойиҳасига оид уч томонлама ҳужжат қабул қилинди. Расман билдирилишича, ҳужжат Ўзбекистон Транспорт вазирлиги, Қирғизистон Транспорт ва коммуникациялар вазирлиги ва Хитой Тараққиёт ва ислоҳотлар қўмитаси томонидан имзоланган. Ҳужжатга асосан, томонлар қурилиш лойиҳасини ишлаб чиқиш, инвестициялар ва молиялаштириш моделини ўрганиш ва аниқлашга келишиб олди. 2022 йил 14 сентябрда…

Батафсил...

Туризмни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси раҳбари Елена Калашникова қўлга олинди

Туризмни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси раҳбари Елена Калашникова ва вице-президент Александр Валитов қўлга олинди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот маркази хабар берди. Маълум қилинишича, махсус хизматлар мақсадларни амалга ошириш учун ажратилган маблағларнинг “кенг кўламда исроф қилингани”, уларнинг мақсадсиз сарфлангани, жамғарма раҳбариятининг асоссиз юқори маошлари ва объектларни ошириб юборилган маблағлар билан қуриш ҳолатлари аниқланган. “Ҳодиса юзасидан Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг…

Батафсил...