Алишер Усмонов Германияда пул ювишда айбланмоқда

Германия полицияси россиялик миллиардер Алишер Усмоновга нисбатан пул ювиш бўйича иш юзасидан «Бавария» офисида тинтув ўтказди. Бу ҳақда Bild нашри хабар берди. Қайд этилишича, тергов жараёнлари «Альянц Арена» стадионида ҳам ўтказилган. Алишер Усмонов 2017 йилдан 2022 йилгача солиқ тўламаслик учун пул яширганликда гумон қилинмоқда. Гап миллионлаб доллар ҳақида кетмоқда. Россиялик миллиардерни «Бавария»га клубнинг фахрий президенти Ули Ҳёнесс билан танишлиги боғлаб…

Батафсил...

Мирзиёевнинг президентлик муддатини узайтириши кутилаётган референдум «бўлиб ўтди»

30 апрель куни мамлакатдаги сайлов участкаларида янги таҳрирдаги конституция бўйича умумхалқ референдумида овоз берилди. Референдумда овоз берганлар улуши 17:00 ҳолатига 81,39 фоизга етди, дея маълум қилди МСК вакили Баҳром Қўчқоров. 65 фоизга ўзгараётгани айтилган конституция 65 яшар президент Шавкат Мирзиёевнинг 2040 йилгача ҳокимиятда қолишига йўл очади. Ўтган йили Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган ва март ойида депутатлар томонидан маъқулланган конституцияга…

Батафсил...

Ўшда парламент депутатининг ўғли коррупцияда гумонланиб қўлга олинди

Ўш вилоятида Божхона бошқармасига қарашли марказининг расмийлаштирув гуруҳи бош инспектори Азатбек Нурдинов қўлга олинди. Бу ҳақда Озодликка Бишкекнинг Первомайский туман суди матбуот хизмати хабар берди. Матбуот хизматига кўра, Бишкекка олиб кетилган Нурдинов коррупцияда гумон қилинмоқда. Первомайский суди уни 22 майгача тергов изоляторида ҳибсда сақлашга қарор қилган. Ишончли манбалар ва маҳаллий матбуотга кўра, Азатбек Нурдинов Жогорку Кенеш депутати Нодира Нарматованинг ўғли.…

Батафсил...

Ўзбекистон Қирғизистон билан ID-карта орқали кириб-чиқиш ҳақидаги баённомани тасдиқлади

Шавкат Мирзиёевнинг қарори билан, 27 январ куни Бишкекда имзоланган келишув тасдиқланди. Унга кўра, Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари икки мамлакат чегарасини ID-карта ёрдамида кесиб ўтиши мумкин бўлади. 27 апрел куни президент Шавкат Мирзиёев “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида” қарор имзолади. Унга кўра, ИИВ ҳамда ДХХ Чегара қўшинлари ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли органлар этиб белгиланди. Икки давлат фуқароларининг…

Батафсил...

«Қумтор»нинг собиқ раҳбари Тенгиз Болтурук уй қамоғига озод этилди

30 апрель куни Бишкекнинг Октябрь туман суди Qumtor Gold Company собиқ ташқи бошқарувчиси Тенгиз Болтурукнинг эҳтиёт чорасини ўзгартирди. Бу ҳақда Бишкек шаҳар суди матбуот хизмати хабар берди. Суд прокурорнинг илтимосини қаноатлантириб, Болтурукни уй қамоғига озод қилди. Тенгиз Болтурук 2021 йилнинг 17 майида Қирғизистон ҳукумати конда ташқи бошқарувни жорий қилган пайтдан бери “Қумтор”ни бошқариб келади. 2022 йил 24 август куни Вазирлар…

Батафсил...

Уч давлат чегараларининг туташ нуқтасини белгилаш масаласи муҳокама қилинди

Ҳукумат делегациялари Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон давлат чегараларининг туташган жойларини белгилаш масалаларини муҳокама қилдилар. Бу ҳақда бугун, 30 апрель куни Қирғизистон вазирлар маҳкамаси матбуот хизмати хабар берди. Таъкидланишича, учрашувлар 25-29 апрель кунлари Қирғизистон жанубидаги Боткен шаҳрида бўлиб ўтган. «Музокаралар чоғида Қирғизистон Республикаси, Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси давлат чегараларининг туташган жойларини белгилаш масаласи юзасидан фикр алмашилди. Учрашув дўстлик ва ўзаро…

Батафсил...

Қирғизистонда паспорт мафияси мавжудми?

Марказий Осиё давлатлари орасида Қирғизистон паспортини олиш нисбатан осон экани айтилади. Бунга паспорт тайёрловчи ва берувчи идора ходимларининг айримлари билан тил бириктирилиб, пора эвазига фуқароликни тасдиқловчи ҳужжатни сотиб олиш ҳоллари учраши сабаб қилиб кўрсатилади. Бунгача, бир қатор давлатларда қўлга олинган жиноятчиларнинг аксарияти Қирғизистон паспортига эга бўлгани бир неча бор қайд этилган. Қирғизистон Рақамли ривожланиш вазирлиги бундай ноқонуний кўринишларнинг олдини олиш…

Батафсил...