Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ССВ ҳузурида «Қирғизфармация» давлат корхонасини ташкил этиш тўғрисида қарор ишлаб чиқди. Бу ҳақда Қирғизистон вазирлар маҳкамаси сайтида хабар берилди. Қайд этилишича, тиббиёт муассасаларини арзон нархларда дори воситалари билан таъминлаш мақсадида «Қирғизфармация» давлат корхонаси ташкил этилмоқда. Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, Давлат мулкини бошқариш жамғармасига «Қирғизфармация» давлат корхонасини омборхона билан таъминлаш топширилди. Бундан ташқари, Молия вазирлигига 2023 йилда…
Батафсил...Oy: Mart 2023
Қирғиз паспортини сотиб олмоқчи бўлган ўзбекистонлик қўлга олинди
Ўзбекистон фуқароси Қирғизистон паспортини ноқонуний йўл билан олмоқчи бўлганликда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси маълум қилди. Расман билдирилишича, қўлга олинган шахс “Ислом давлати” террор ташкилоти эмиссарларининг (бошқа давлатга турли топшириқларни бажариш учун юборилган махсус хизматлар ёки ташкилотларнинг махсус вакили – таҳр.) кўмаги билан Қирғизистон паспортини сотиб олиб, кейин Сурияга кетишни ва террор ташкилоти сафига қўшилишни режалаштирган.…
Батафсил...Москвада ватандошини ўлдирган тўрт нафар қирғизистонлик қўлга олинди
Россияда ўлдирилган 17 ёшли қирғизистонлик Анвар Кубаничбек улунинг жасади 26 март куни ватанига етказилди. У ўзининг ватанида, Норин вилоятининг Жумғол туманида дафн этилди. Фожиа пайтида унинг ёнида бўлган ҳамюрти ҳозир оғир аҳволда. Москвада ватандошини ўлдирган тўрт нафар қирғизистонлик қўлга олинди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати унинг Россиядаги ваколатхонасига таяниб хабар берди. 22 март куни Россия ИИВ…
Батафсил...Ўшда ўзбекистонликларга сохта Қирғизистон паспортларини тайёрлаётган аёл қўлга олинди
Ўшда террорчилик фаолиятига алоқадор бўлган Ўзбекистон фуқароларига Қирғизистон паспортини тайёрламоқчи бўлган аёл қўлга олинди. Аёл қалбаки паспортларини тайёрлаш билан мунтазам шуғулланиб келган. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди. Ҳабарда айтилишича, Ўш вилоятида туғилган Қирғизистон фуқароси Х.У.О., ИШИД халқаро террорчилик ташкилотининг баъзи аъзолари илтимосига кўра, ўз алоқалари орқали террорчилик фаолиятида иштирок этганлик учун қидирувда бўлган ўзбекистонликларга Қирғизистон…
Батафсил...Қирғизистонда депутат «Кампиробод иши» бўйича айбланувчиларни ҳибсдан озод қилишга чақирди
Жогорку Кенеш депутати Тазабек Икрамов мамлакат раҳбариятига «Кампиробод иши»да ҳибсга олинган сиёсатчилар ва фаолларни ҳибсдан озод қилинишини сўраб мурожаат қилди. Парламент аъзосининг мурожаати унинг Facebook саҳифасида эълон қилинди. Икрамовнинг сўзларига кўра, Муқаддас Рамазон ойида расмийлар ҳибсга олинган сиёсатчилар ва фаолларни кечириш ҳақида ўйлаб кўриши лозим. 2022 йил октябрь ойида ИИВ 20 дан ортиқ сиёсатчи ва фаолларни «оммавий тартибсизликларни уюштиришга тайёргарлик…
Батафсил...“Дўстлик” масканида Қирғизистондан 1 млн рублдан кўпроқ пул олиб чиқмоқчи бўлган ўзбекистонлик ушланди
Ўзбек-қирғиз чегарасида жойлашган “Дўстлик” ўтиш масканида 29 мартга ўтар кечаси Қирғизистондан Ўзбекистонга 1 миллион 300 минг рублни ноқонуний равишда олиб ўтишга уринган шахс ушланган. Бу ҳақда Қирғизистон МХДҚ Чегара хизмати маълумот тарқатди. Қайд этилишича, “Дўстлик” маскани орқали уйига қайтаётган 27 ёшли ўзбекистонлик юқорида зикр этилган суммани божхона қонунчилигига зид равишда – декларациясиз олиб ўтишга ҳаракат қилган. Қўлга олинган шахс ва пуллар Қирғизистон…
Батафсил...Қирғизистонлик тадбиркорлар Белоруссияда 500 дан ортиқ автомобиллари кечикаётганини маълум қилди
Қирғизистонга олиб кириши керак бўлган 500 дан ортиқ автомобиль йил бошидан бери Беларусда қолмоқда. Бу ҳақда автомобиллар импорти билан шуғулланувчи қирғизистонлик тадбиркорлардан бири Данияр Салякаев маълум қилди. Тадбиркор бунга Беларус божхонаси автомобиллар ва автотиркамалар бўлган вагонларни чегарадан ўтказишга рухсат бермаётганини сабаб қилиб кўрсатиди. Унга кўра, божхона тадбиркорларга вагонлар нима сабабдан ушлаб турилгани ҳақида хабар беришмаган. Текширувлар ўтказиш муддати ҳақида ҳам…
Батафсил...ЕИ махсус вакили Бишкекда Россияга санкция қўйилган товарларни реэкспорт қилишни тақиқлашни муҳокама қилмоқда
Европа Иттифоқи Қирғизистондан Россияга Иттифоқ товарларининг реэкспорт қилинишини олдини олиш учун қаттиқ чекловчи чораларни жорий қилиши мумкин. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Дэвид О’Салливан Бишкекдаги матбуот анжуманида маълум қилди. Баёнотга 2022 йилда Қирғизистондан Россия Федерациясига Европа товарлари сотиш ҳажмининг уч баравар кўпайиши сабаб бўлди, дея тушунтирди Салливан. Унинг қўшимча қилишича, Европа Иттифоқи Қирғизистон ҳукумати билан Россияга қарши иқтисодий…
Батафсил...Туркияда Қирғизистон томонидан ташкил этилган ўтовларда тикувчилик курслари очилди
Каҳраманмараш шаҳрида қурилган ўтов шаҳарчада тикувчилик ўқув курслари ташкил қилиндм. Бу ҳақда Твиттерда Туркия таълим вазири Маҳмуд Озер маълум қилди. Вазир томонидан жойлаштирилган видеода зилзила натижасида жабрланган шаҳарчада вақтинча яшовчи аёллар тикувчиликдан дарс олаётгани ҳақида ҳикоя қилинади. «Биз Қирғизистондан олиб келинган ўтовларда ўқув курсларини очдик, у ерда кийим-кечак ва бошқа керакли нарсаларни тикишни ўргатамиз», деди курс ўқитувчиларидан бири Филиз Теке.…
Батафсил...Ўзбекистон фуқароси Қирғизистондан 13 бош олмаҳонни ноқонуний олиб чиқмоқчи бўлди
Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида 27 март куни Қирғизистон Республикаси чегара қўшинлари томонидан давлат чегараси орқали олмахонларнинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди. Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизмати матбуот хизмати хабарига кўра, Қирғизистондан 13 бош олмахонни ноқонуний равишда қўшни республикага олиб ўтмоқчи бўлган 1979 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган. “Олмахонлар солинган қафаслар учта рюкзакка солинган ва шахсий буюмлар билан ёпилган.…
Батафсил...«Кампиробод иши» айбланувчилари ўзлари учун мустақил кенгаш тузишни сўрамоқда
Қирғизистонда «Кампиробод иши» айбланувчилари Республика Омбудсманига ва Қийноқларнинг олдини олиш миллий марказига улар учун мустақил кенгаш тузиш илтимоси билан мурожаат қилди. Улар мурожаатида малакали тиббий хизматлардан маҳрум эканлигини ёзишган. Бир қатор маҳбусларнинг соғлиғида муаммолар бўлгани сабаб улар давлат ва хусусий клиникаларга ётқизилган. Даволанишдан сўнг улар яна тергов изоляторига қайтарилди. Аввалроқ суд Орозайим Нарматова, Перизат Суранова, Нурлан Асанбеков ва Талантбек Эшалиевни…
Батафсил...Россия расмийлари ва ишбилармонлари Қирғизистон паспортини олишмоқда
Москва аҳолисининг қирғиз паспортларини олиш ҳолатлари кескин кўпайди. Бу ҳақда The Moscow Times Қирғизистон Республикаси Президентининг мамлакат фуқаролигига қабул қилиш тўғрисидаги фармонига асосланиб хабар бермоқда. Нашрнинг ёзишича, аввалроқ Қирғизистон фуқаролигини олган россияликларнинг ярмига яқини Москвада яшаган. Қолганлари Россия Федерациясининг бошқа минтақаларидан келган россияликлардир. Қирғизистон фуқаролигини олганлар орасида Россия Федерацияси ҳукуматининг олий суд инстанцияларидаги Михаил Баршчевскийнинг ваколатли вакилининг қизи Наталя Баршчевскаянинг…
Батафсил...Қирғизистонда муштлашув билан боғлиқ можародан сўнг депутат истеъфо берди
Қирғизистон парламенти депутати Жанибек Абиров 27 март куни ўз лавозимини тарк этиш ҳақида ариза берди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Сайлов ва референдум ўтказиш марказий комиссияси матбуот хизмати хабар берди. Абиров 27 март куни Facebookдаги саҳифасида пойтахт ресторанларидан бири яқинидаги муштлашувда иштирок этгани муносабати билан депутатлик ваколатларидан воз кечиш ҳақида МСКга ариза ёзганини айтди. Унга кўра, содир бўлган воқеалардан кейин унинг…
Батафсил...Қирғизистонда “Макон карта” олиш учун ҳужжатларни қабул қилиш бошланди
Қирғизистондаги сайловларда қатнашиш ва ҳукумат лавозимларда ишлаш ҳуқуқларидан маҳрум, аммо қолган барча бошқа ҳуқуқларидан фойдаланиш имконини берувчи «Макон карта» олишга ҳужжатларни қабул қилиш бошланди. “Макон карта”ни олишни истовчи ҳар бир Қирғизистон фуқаролигидан чиққан ватандош Қирғизистоннинг элчихоналари ва консулликларига мурожаат қилишлари мумкин. Қирғизистон ичкарисида бўлган ватандошлар эса давлат хизматлари марказларига мурожаат қилишлари мумкин. Қирғизистонда 13 мартдан «Макон карта»ларини олиш учун зарур…
Батафсил...Суд «Азаттиқ»нинг ҳисоб рақамини блоклаш билан боғлиқ даъвосини рад этди
Бишкек шаҳар суди «Азаттиқ»нинг банк ҳисобини блоклаш билан боғлиқ даъвосини қаноатлантирмади. Тегишли қарор 23 март куни ёпиқ йиғилишда қабул қилинди. Ўтган йилнинг декабрь ойида Первомайский туман суди ИИВнинг мурожаати асосида «Азаттиқ Медиа»нинг «Демирбанк»даги ҳисобини ҳибсга олишга қарор қилди. Мурожаат учун ИИВ Қирғизистон Жиноят кодексининг 222 моддаси (“Жиноят даромадларини легаллаштириш) билан қўзғатилган 2021 йилги жиноий ишини асос қилиб кўрсатди. Адвокатлар Бишкек…
Батафсил...Япония Боткендаги йўллар қурилиши учун 5 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратади
Япония ҳукумати Боткен вилоятида табиий офатга чидамли йўллар қурилиши учун 5,3 миллион доллар грант ажратади. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Молия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Грант шартномасини имзолаш маросими Молия вазирлигида бўлиб ўтди, унда Молия вазирлиги раҳбари Алмаз Бакетаев, Япониянинг Қирғизистондаги элчиси Хидеки Года ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг (JICA – Japan International Cooperation Agency) Қирғизистондаги вакили Кавамото Хироюки иштирок…
Батафсил...Бишкекда 2 йил аввал вояга етмаган қизни зўрлаганликда гумонланаётган шахс қўлга олинди
Пойхатнинг Первомайский туман суди вояга етмаган қизни зўрлашда гумонланувчига нисбатан эҳтиёт чорасини танлади. Бу ҳақда суд матбуот хизмати хабар берди. Бишкекдаги 1-тергов изоляторига жойлаштирилган шахс устидан вояга етмаган қизнинг зўрлангани ҳақидаги ариза 2021 йилнинг ноябрь ойида келиб тушган. Қариндошларининг сўзларига кўра, 2021 йил август ойида ўша пайтда 13 ёшли қизни ижтимоий тармоқ учун видео суратга олиш баҳонасида эркак Бош прокуратуранинг…
Батафсил...Хитой товарларини “Ўзбекистонга олиб киришнинг коррупциявий схема”сини яратган қирғиз божгирлар қўлга олинди
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Хитойдан ноқонуний товарлар олиб ўтишнинг “коррупцивий схемаси”ни яратганликда гумонланган юқори лавозимдаги олти божхона ходими қўлга олинганини билдирди. Расмий баёнотда айтилишича, улар Хитой товарларини ўзлари яратган схема асосида Қирғизистондан Ўзбекистонга олиб ўтилишига воситачи бўлган. Аслида эса, Хитой маҳсулоти Қирғизистонда қолган. Ўзбекистонга эса соҳта ҳужжатлар билан бўш юк машиналари жўнатилган. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси божхона хизматининг олти…
Батафсил...Бишкеклик фаол Ирис Жекшеналиевнинг уй қамоғи муддати узайтирилди
22 март куни пойтахтнинг Первомайский туман суди Facebookдаги «Полит Узник» саҳифаси асосчиси Ирис Жекшеналиевга нисбатан уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини узайтирди. Бу ҳақда унинг адвокати Нурбек Сидиқов маълум қилди. Жекшеналиев 2023 йилнинг 25 майигача уй қамоғида бўлади. Адвокат, шунингдек, томонларнинг баҳси 3 апрель куни бўлиб ўтишини қўшимча қилди. “Суд прокуратура талабига биноан Ирис Жекшеналиевнинг уй қамоғи муддатини узайтирди. Биз барча…
Батафсил...Садир Жапаров ҳалқни ҳамжиҳатлик ва тинчликни сақлашга чақирди
21 март куни Садир Жапаров Бишкекдаги Ала-Тоо майдонида бўлиб ўтган байрам тадбирида Қирғизистон халқини Наврўз байрами билан табриклади. Жапаров ўз табрик сўзида ўтган йили байрамни Боткен вилоятида нишонланганини эслаб, Тожикистон билан чегарадаги муаммоларни якунлашга ваъда берди. Президент, шунингдек, дунёда рўй бераётган ҳалокат ва ҳарбий можаролар фонида жамиятда тинчлик ва барқарорликни сақлаш муҳимлигини унутмаслик зарурлигини таъкидлади. “Дунёда содир бўлаётган воқеалар фонида…
Батафсил...